Farg'ona davlat universitetining ko'p tarmoqli ekspert taqrizli ilmiy jurnali. Aniq, tabiiy, pedagogika, filologiya va ijtimoiy-gumanitar fanlar bo'yicha maqolalar nashr etiladi.
| Nashriyot | Farg‘ona davlat universiteti |
|---|---|
| Shahar | Farg‘ona |
| ISSN | 2010-8419 |
| e-ISSN | 2181-1571 |
| Tashkil etilgan | 1995 |
| Nashr tillari | O‘zbek, Rus, Ingliz |
| Ilmiy sohalari | Biologiya, Filologiya, Kimyo, Pedagogika, Tarix |
| OAK ixtisoslik kodi | 10.00.00 (Филология фанлари), 07.00.00 (Тарих фанлари), 02.00.00 (Кимё фанлари) |
| Jurnal turi | Миллий |
| OAK holati | Ro‘yxatda |
| Maqolalar indeksda | 6646 (2017–2026) |
| Ochiq kirish | Ha |
| Indekslash | Crossref, ResearchBib, Index Copernicus, Google Scholar |
Telegram orqali maqola yuborish
FarDU ilmiy xabarlari — rasmiy sayti
Taqriz jarayoni jurnal saytida ko‘rsatilgan
| Ixtisoslik | Soha | Qaror | Sana | Holati | Turi |
|---|---|---|---|---|---|
| 10.00.00 | Филология фанлари | 2019 йил | Актив | Миллий | |
| 07.00.00 | Тарих фанлари | 2019 йил | Актив | Миллий | |
| 02.00.00 | Кимё фанлари | 2019 йил | Актив | Миллий |
| E-pochta | ilmiyxabarlar@fardu.uz |
|---|
Мақолада Фарғона шаҳрида 1923 йилда ташкил этилган Жисмоний усуллар билан даволаш институтининг 1923-1950 йиллардаги фаолияти, тарихи, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишдаги ютуқ ва муаммолари, кадрлар масаласи таҳлил…
Мақолада 1960-1970 йилларда Фарғона водийси қишлоқларидаги кино санъати хизмати масалалари ёритилган. Хусусан, қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатган кинотеатрлар, кўчма кино, клублар фаолияти ҳамда уларнинг моддий-техник…
Мақолада оммавий қирғин қуролларнинг асосий турларидан бири − кимёвий қуролларнинг яратилиш тарихи, жанговар ҳаракатларда қўлланилиши ва уларнинг инсон организмига салбий таъсири тўғрисида маълумотлар берилган.
Мақоланинг асосий мақсади сифатида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари ва шарбатларга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган тадбирлар баён этилган. Мақолада табиий ҳолатдаги мева ва сабзавотлар шарбатини олиш учун ШҚМ-18…
Турли конденсация шароитида олинган Bi~Sb-T eтизимининг кристалл фазаларининг тузилиши ўрганилаган (конденсациятезлиги W, таглик ҳарорати Tn) ва дифракция қайтаришларинин гинтенсивлиги маълумотларидан текисликлараро…
Мақолада биринчи тартибли чизиқли оддий дифференциал тенглама учун кўп нуқтали чегаравий масала ечимининг топиш усули баён қилинган.
Мақолада суд жараёни иштирокчилари нутқининг социолингвистик таҳлилига оид фикрлар баён этилган.
Мақолада инглиз ва ўзбек тилларидаги феълли боғланиш, яъни феъл бирлиги ёрдамида ифодаланган отли қурилма элементлари орасидаги боғланишлар ўрганилган.
Мақолада тил луғат таркибининг медиоқурилмалар тизимига мансуб функционимлар ва уларнинг луғат таркибининг макроқурилмалар тизимига оид луғавий-мавзуий гуруҳи ҳамда луғавий-мазмуний майдонига муносабати ҳақида фикр…
Мақолада социолингвистиканинг асосий масалаларидан бири интерференция ва унинг ўзбек ва тожик тилларидаги аҳамияти ҳақида маълумот берилади.
Мақолада “Бобурнома”да қўлланилган ва ҳозирги ўзбек адабий тилида истеъмолдан чиқиб кетган арабий ва форсий изофий бирикмаларнинг лексик, семантик хусусиятлари таҳлил қилинган.
Мақола Л.Н. Толстойнинг “Тирилиш” романини ўрганишга бағишланган. Романда дунёнинг илоҳий яралиши хотираси таҳлилида инновацион технологияларнинг қўлланилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Мақолада халқимизнинг узоқ йиллар давомида шаклланган миллий характери уруш офатлари таъсирида емирилиши таҳлил қилинган. Ўткир Ҳошимовнинг “Урушнинг сўнгги қурбони” ҳикоясида ўзаро муносабатлар, ижтимоий шароит орқали…
Мақолада Миркарим Осимнинг “Синган сетор” қиссасида Машраб образи талқинидаги тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима масаласи тадқиқ этилган. Тарихий образ яратишдаги ёзувчи маҳорати ёритилган.
Мақолада Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги ҳайратлар, шунингдек, Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун муносабатлари асосидаги шоир важдий-ирфоний (онтологик-гносеологик) кечинмалари, англанмаларининг бадиий…
Мақолада буюк немис шоири Ҳайнрих Ҳайне ижодида Фирдавсий тақдирига оид талқинларнинг бошқа тилларга таржималаридаги мунозарали ўринлар таҳлилга тортилган.
Мақолада жаҳон, анъанавий ва техноген характердаги цивилизацияларнинг муаммолари ва муҳим хусусиятлари очиб берилган; бу цивилизациялардан ҳар бирининг умумий таснифи, тарихий аҳамияти, муҳим белгилари берилган. Бундан…
Мақолада Нақшбандия-Мужаддидия тариқатининг келиб чиқиши, мазкур тариқатнинг Ўрта Осиёда тарқалиши ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, тасаввуф таълимотида тутган ўрни ва аҳамияти, тариқат шайхларининг жамиятнинг…
Мақолада жаҳон тажрибаси нуқтаи назаридан ўтиш даври, унинг устувор йўналишлари илмий-амалий жиҳатдан таҳлил этилган. Шунингдек, ҳар бир даврнинг ўзига хос жиҳатлари, ижтимоий-сиёсий вазият ва маънавий шароит-шароитлар…
Мақолада фуқаролик жамияти тушунчасининг моҳияти ҳамда Ғарб мамлакатларидаги амалий ва концептуал ривожланишининг асосий босқичлари ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожининг асосий хусусиятлари…
Мақолада тарихий ҳақиқат тушунчаси, унинг структуравий тизими, функциялари, уни англаш билан боғлиқ тарихий-фалсафий қарашлар, тараққиётнинг янги босқичида тарихий ҳақиқатнинг тарбиявий функциясининг долзарблиги…
МақоладаТумек-Кичиджик қабристони мисолида Калтаминор маданияти вакилларининг мафкураси ёритиб берилган. Дафн маросимлари анъаналарининг неолит даврига хос ўзаро боғлиқлик жиҳатлари кўрсатиб ўтилган. Калтаминор…
Мақолада 1950-1980 йилларда Ўзбекистон таълим тизимида олиб борилган мафкуравий сиёсат ва унинг салбий оқибатлари хусусида фикр юритилган.
Мақолада Ўзбекистонда фан тараққиётининг тарихий тадрижи ҳамда буюк олим ва алломаларнинг қўшган ҳиссалари кўриб чиқилган. Уларнинг ўрта асрларда барпо этилган академиялардаги фаолияти ёритилган.
Мақолада суғориш тарихи, суғоришнинг янги инновацион усуллари ва сув сарфи тўғрисида сўз юритилган. Мавзунинг танланиши ва ёритиб берилиши диққатга сазовордир, у ҳозирги кунда долзарб мавзулар қаторига киради. Мақолада…
Мақолада ҳашарот ҳужайралари культурасидан биотехнологик мақсадларда фойдаланиш йўллари ёритилган. Ҳужайра культуралари билан ишлаш соҳанинг муҳим объектларидан бири ҳисобланади. Ҳужайраларни ўстириш ва сақлаш уларни…
Металл ионлари билан хелат ҳосил қилувчи ионалмаштирувчи полимер комплекситлар олиш мақсадида СМА-1 (гексаметилендиамин билан модификация қилинган полиакрилонитрил) толасининг малеин ангидрид билан кимёвий модификацияси…
Мақолада ҳозирги кунда Ўзбекистонда туяқуш етиштиришнинг жадал ривожланиши, ушбу паррандадан олинадиган маҳсулотлар ичида унинг териси асосида экзотик чарм олишда даромадли бўлиши, туяқуш тери хомашёсининг ўзига хос…
Мақолада толали материалларни йирик чиқиндилардан тозалагичнинг янги самарали схемаси, ишлаш принципи келтирилган. Назарий тадқиқотлар асосида тозалагичнинг қайишқоқ таянчларга ўрнатилган колосниклари тебраниш…
Мақолада вақт ўзгарувчисига боғлиқ бўлган Бессель оператори қатнашган итерацияланган Клейн- Гордон-Фок тенгламаси учун Коши масаласи аналоги тадқиқ этилган. Умумлашган Эрдейи-Кобер операторини қўллаб қўйилган масала…
Мақолада Исҳоқхон Ибрат ҳаёти ва фаолиятига доир янги маълумотлар берилган. Унинг қамоққа олиниши билан боғлиқ архив материалларига ойдинликлар киритилган.
Мақолада инновацияларни жорий этиш муаммолари жамиятнинг барқарор ривожланиши учун муҳим омил сифатида ўрганилган. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар орқали жамиятда инновацияларнинг жорий этиш тизимини…
Мақолада Ўрта асрларда (VII –XIV) яшаган аллома ва мутафаккирларнинг асарларида таълим-тарбия, ахлоқ-одобга оид педагогик фикрлар, ижтимоий тараққиёт учун муҳим бўлган инсонпарварлик, билимга эътиқод, халқ манфаатини…
Статья посвящена методам и способам обучения лексике на занятиях немецкого языка.
Ушбу мақолада нутқ маданияти масалаларининг ўрганилишига доир тилшунос олимларнинг илмий-тадқиқий ишлари ва қарашлари тадқиқ этилган..
Мақолада бадиий нутқда қўлланилувчи ноодатий боғланишларнинг услубий хусусиятлари тўғрисида сўз юритилади.
Мақолада Луқмон Бўрихоннинг “Жазирамадаги одамлар” романига эпиграф қилиб олинган топишмоқнинг асар воқеаларини очиб беришдаги поэтик вазифаси ёритилган.
Мақолада Бобур шеъриятининг фалсафий хусусиятлари ва маъноларидаги хилма-хиллик ҳақида сўз боради.
В данной статье рассматриваются вопросы, связанниые с возникновением, направлением, принципами развития детской речевой деятельности и анализируются работы таких исследователей, как Л.С.Выготский, А.Р.Лурия и С.Н…
Мақолада хўжалик юритувчи субъектларнинг хусусий капитали таркибида жойлашган резерв капиталнинг бухгалтерияда ҳисобга олиниши ва уни ҳисобдан чиқариш бўйича мавжуд муаммонинг ечими ўз ифодасини топган.
В статье описывается влияние интенсивной технологии кормления на молочную продуктивность привозного скота при использовании азотистой части корма с амидоконцентратной добавкой в рацион привозного скота.
Ушбу мақолада ядросида Бессель функцияси қатнашган иккита ўрамсиз интеграл операторлар ва уларнинг композицион хоссалари ўрганилган.
Мақолада математика фани ўқитувчиларини тайёрлашда фанлараро алоқадорликнинг аҳамияти масалалари очиб берилган.
Мақолада Ўрта Осиё наққошлик санъати тарихи ҳақида маълумотлар берилган. Икки минг йиллик тарихга эга бўлган ўзбек амалий санъати намуналари ҳозирда ҳам кишиларни ҳайратга солмоқда.
Мазкур мақолада “Давлат талим стандарти” асосида асосий гимнастика ва спорт ўйинларининг аҳамияти ҳақида сўз боради. Болалар боғчаларида асосий гимнастикадан фойдаланиши ҳамда мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний…
Мазкур мақолада замонавий тилшуносликнинг янги тушунчаларидан бири бўлган градуонимия ҳодисасининг синтаксисда намоён бўлиши ҳақида сўз боради. Бунда синтактик бирликлар ва ҳодисалар орасидаги градуонимик муносабатлар…
Мақолада, асосан, айтилган фикрни далиллаш учун кўпроқ ташбиҳдан фойдаланилиши, лексик бирликларнинг истиоравий қўлланишида уларда нисбий мустақиллик бўртиб туриши, халқ мақоллари эса методологик характерга эга…
Мақолада ўзбек тилшунослигидаги қўшма гаплар, уларнинг семантикасига доир фикрлар, қўшма гап қисмлари ва уларнинг боғланиши, эргаш гапли қўшма гап қисмлари ўртасидаги мазмуний муносабатлар тўғрисида сўз юритилади.
Мақолада ўзбек адабиётида кундош мавзусининг ёритилиши, унинг ижтимоий-психологик омиллари тадқиқ этилган ҳамда руҳий-маънавий асоси очиб борилган.
Ушбу мақолада Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асарининг олмонча ва русча таржималардаги портрет ва сифатлашлар қиёслаб ўрганилган. Асарнинг русча ва олмонча таржималаридаги камчиликлар таҳлил қилинган. Таржимонлар…
Ha. FarDU ilmiy xabarlari O‘zbekiston Oliy attestatsiya komissiyasi (OAK) ro‘yxatidagi ilmiy jurnal, ixtisoslik: 10.00.00 Филология фанлари.
ISSN 2010-8419, e-ISSN 2181-1571.
Farg‘ona davlat universiteti (Farg‘ona).
Sohalar: Biologiya, Filologiya, Kimyo, Pedagogika, Tarix.
Maqola jurnalning rasmiy sayti orqali topshiriladi: https://journal.fdu.uz/. E-pochta: ilmiyxabarlar@fardu.uz.