ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРДА АЛИМЕНТАР СЕМИЗЛИКНИНГ ЭТИОПАТОГЕНЕЗИ, ТАШХИСЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ЗАМОНАВИЙ АСПЕКТЛАРИ

Эрматов , Низом Жумакулович, Қутлиев , Жамшид Амонбайевич

Ёш олимлар тиббиёт журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Жаҳонда охирги ўн йилликда овқатланиш билан боғлиқ ортиқча вазн ва семизлик муаммоси нафақат аҳоли ўртасида балким ҳарбий хизматчилар жамоаларида долзарб муаммо сифатида юзага сиқмоқда. Ушбу мақолада турли армияларда ҳарбий хизматчилар популяциясида алиментар семизликнинг этиопатогенези, ташхислаш ва профилактикасининг замонавий ҳолати ўрганилган бўлиб, турли илмий манбалардаги тадқиқотлар таҳлил қилинган. Хусусан, тадқиқот давомида асосий эътиборни дунёдаги иқтисодиёти ва тиббиёт хизмати ривожланган ва ҳозирда иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган давлатлар аҳолиси ва шунга мос равишда ҳарбий хизматчилар популяциясидаги семизлик даражасини ўрганишга қарор қилдик. Жумладан, АҚШ, Германия, Англия, Австралия, Канада ва Франция каби ривожланган давлатлар ҳамда Эрон, Покистон, Украина, Иордания, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби ривожланаётган давлатлардаги ҳолат ўрганилди. Ҳарбий хизматчилар орасида ортиқча вазн ва семиришнинг юқори тарқалишига сабаб бўлувчи бир қатор омиллар мавжуд бўлиб, ривожланган давлатларда ҳарбий хизматчилар орасидаги семизлик даражаси 10,0% дан 25,5% гача, ривожланаётган давлатларда эса бу кўрсаткичлар 11,2% дан 26,0% гача ташкил этган ҳолда, булар ҳарбий хизматчиларнинг юқори хавф остида ва стрессли шароитларда хизмат қилиши, ҳарбий хизматнинг зарарли омиллари таъсири, доимий уйқусизлик, овқат рационидаги хилма-хилликнинг чекланганлиги ва бошқа бир қатор омиллар билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Таъкидлаш жоизки, ўрганилган илмий манбаларда кўрсатилган маълумотларнинг юқори гетерогенлиги ҳамда кўпгина мамлакатларда ҳарбий хизматчиларнинг семизлик ҳолатлари бўйича мавжуд маълумотларга ўрнатилган махфийлик даражаси (очиқланмаслиги) туфайли, ҳарбий хизматчилар орасида ортиқча вазн ва семиришни тарқалишини баҳолаш мақсадида катта репрезентативликка эга тадқиқотлар ўтказишни тақозо этади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЭрматов , Низом Жумакулович, Қутлиев , Жамшид Амонбайевич
JurnalЁш олимлар тиббиёт журнали
Nashr sanasi2025-03-05
Son13
Betlar284-293
TilRus

Kalit so‘zlar

Ҳарбий хизматчилар, хавф омиллари, кунлик рацион, озиқ-овқат маҳсулотлари, алиментар семизлик.

Ilmiy soha

Ёш олимлар тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Ёш олимлар тиббиёт журнали — barcha maqolalar