Мақолада калом илмининг пайдо бўлиши, шаклланиш босқичлари ва тарихий ривожи ёритилган. Калом илми VIII асрда араб халифалигида турли ақидавий фирқалар (хорижийлар, қадарийлар, жабарийлар, муржиийлар) ўртасидаги баҳслар натижасида вужудга келгани таъкидланган. Мақолада калом илмининг маъноси ва таърифи, унинг асосий мақсади – мукаммал иймонга эришиш ва икки дунё саодатига мушашраф бўлиш экани баён қилинган. Жаъд ибн Дирҳам, Жаҳм ибн Сафвон каби олимларнинг калом илмига қўшган ҳиссалари, шунингдек, Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий томонидан аҳли сунна ақидасини ҳимоя қилиш мақсадида калом илмининг ашъарий ва мотуридий мактабларига асос солингани ҳақида маълумот берилган. Мақолада Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Аҳмад ибн Ҳанбал, Ғаззолий каби уламоларнинг калом илмига муносабати ҳам кўрсатилган.
| Mualliflar | Мухторов, Абдуллоҳ |
|---|---|
| Jurnal | Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – |
| Nashr sanasi | 2026-07-23 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 62-64 |
| Til | O‘zbek |
Мақолада Иёдийлар оиласи вакиллари – Абу Наср ал-Иёдий, Абу Аҳмад ал-Иёдий ва Абу Бакр ал-Иёдийларнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва халқ орасидаги мавқеи ёритилган. Абу Наср ал-Иёдий Абу Мансур ал-Мотуридийнинг устози…
Мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида (1291–1517 йй.) Аббосий халифаларининг бошқарувдаги ўрни ва уларнинг султонлар билан муносабатлари таҳлил қилинган. 1258 йилда мўғуллар Бағдодни забт этгач, охирги халифа…
Maqolada kalom ilmining Movarounnahrga kirib kelishi, uning shakllanishi va rivojlanishiga sabab bo'lgan omillar tahlil qilingan. Ilk islom davrida Qur'on ilmlari alohida fan sifatida shakllanmaganligi, sahobalar…
Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари ва шогирдлари ҳамда ҳанафий мазҳаби тараққиётидаги ўрни ёритилган. У кишининг «Содруш шариъа» унвони билан танилгани, Бухорода таваллуд…
Мақолада Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг луғат илмига оид асарлари, хусусан, «Таҳсил назоирил-Қуръон», «Баёну-л-фарқ» каби асарларида ислом ақидасига доир масалалар қандай ёритилгани таҳлил қилинган. Ҳаким Термизийнинг…
Мақолада ҳанафий мазҳаби манбаларида Абу Мансур Мотуридийнинг фиқҳий фатволари, уларнинг сақланиши ва илмий аҳамияти ёритилган. Мотуридийнинг ҳаёти, устозлари ва шогирдлари, унга берилган унвонлар ҳақида қисқача…
Мақола Бухоронинг буюк алломаси, фақиҳ ва тасаввуф вакили Абу Ҳафс Кабир Бухорий (767–832 йй.) ҳаёти, фаолияти ва тарихий шахсиятига бағишланган. Муаллиф Абу Ҳафснинг ҳалоллик, поклик рамзи сифатидаги сиймоси, унинг…
Мақолада Абу Мансур Мотуридийнинг тафсир, усулул фиқҳ ва ақоид соҳаларидаги асарлари, уларнинг мазмун-моҳияти ва илмий аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Мотуридийнинг «Таъвилоту аҳл ас-сунна» тафсири, «Маъхозуш шароиъ» ва…
Мақолада Абу Али ибн Синонинг ислом дунёсидаги фалсафий тафаккур тимсоли сифатидаги ўрни, унинг илмий мероси ва ғарб ва шарқ олимлари томонидан ўрганилиши ёритилган. Ибн Синонинг 491 дан ортиқ асарлари, жумладан…
Мақолада Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳл ас-сунна» тафсирининг ўзига хос жиҳатлари, унинг услуби, ривоятларга муносабати ва ақидавий масалаларни ёритиш усули баён қилинган. Ушбу тафсирнинг бошқа тафсирлардан фарқли…
Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – — barcha maqolalar