Мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида (1291–1517 йй.) Аббосий халифаларининг бошқарувдаги ўрни ва уларнинг султонлар билан муносабатлари таҳлил қилинган. 1258 йилда мўғуллар Бағдодни забт этгач, охирги халифа Мустасим ўлдирилгани, аммо Бейбарс томонидан Қоҳирада Аббосий халифалиги тиклангани ёритилган. Мамлук султонлари халифанинг мавқеидан ўз ҳокимиятларини қонунийлаштириш учун фойдаланганлари, аммо ҳақиқий ҳокимият султонлар қўлида бўлгани баён қилинган. Мақолада халифаларнинг фақат расмий маросимлардаги роли, молиявий аҳволи, ҳамда уларнинг ислом оламидаги маънавий нуфузи ҳақида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, Қоҳирадаги халифаликнинг тарихий аҳамияти ва унинг 1517 йилда усмонийлар томонидан тугатилиши ҳақида сўз юритилган.
| Mualliflar | Арипова, Зухра |
|---|---|
| Jurnal | Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – |
| Nashr sanasi | 2026-07-23 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 58-61 |
| Til | O‘zbek |
Мақолада калом илмининг пайдо бўлиши, шаклланиш босқичлари ва тарихий ривожи ёритилган. Калом илми VIII асрда араб халифалигида турли ақидавий фирқалар (хорижийлар, қадарийлар, жабарийлар, муржиийлар) ўртасидаги баҳслар…
Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари ва шогирдлари ҳамда ҳанафий мазҳаби тараққиётидаги ўрни ёритилган. У кишининг «Содруш шариъа» унвони билан танилгани, Бухорода таваллуд…
Мақолада Иёдийлар оиласи вакиллари – Абу Наср ал-Иёдий, Абу Аҳмад ал-Иёдий ва Абу Бакр ал-Иёдийларнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва халқ орасидаги мавқеи ёритилган. Абу Наср ал-Иёдий Абу Мансур ал-Мотуридийнинг устози…
Мақолада ҳанафий мазҳаби манбаларида Абу Мансур Мотуридийнинг фиқҳий фатволари, уларнинг сақланиши ва илмий аҳамияти ёритилган. Мотуридийнинг ҳаёти, устозлари ва шогирдлари, унга берилган унвонлар ҳақида қисқача…
Maqolada kalom ilmining Movarounnahrga kirib kelishi, uning shakllanishi va rivojlanishiga sabab bo'lgan omillar tahlil qilingan. Ilk islom davrida Qur'on ilmlari alohida fan sifatida shakllanmaganligi, sahobalar…
Мақолада Абу Мансур Мотуридийнинг тафсир, усулул фиқҳ ва ақоид соҳаларидаги асарлари, уларнинг мазмун-моҳияти ва илмий аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Мотуридийнинг «Таъвилоту аҳл ас-сунна» тафсири, «Маъхозуш шароиъ» ва…
Мақолада Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг луғат илмига оид асарлари, хусусан, «Таҳсил назоирил-Қуръон», «Баёну-л-фарқ» каби асарларида ислом ақидасига доир масалалар қандай ёритилгани таҳлил қилинган. Ҳаким Термизийнинг…
Мақолада Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳл ас-сунна» тафсирининг ўзига хос жиҳатлари, унинг услуби, ривоятларга муносабати ва ақидавий масалаларни ёритиш усули баён қилинган. Ушбу тафсирнинг бошқа тафсирлардан фарқли…
Мақола Бухоронинг буюк алломаси, фақиҳ ва тасаввуф вакили Абу Ҳафс Кабир Бухорий (767–832 йй.) ҳаёти, фаолияти ва тарихий шахсиятига бағишланган. Муаллиф Абу Ҳафснинг ҳалоллик, поклик рамзи сифатидаги сиймоси, унинг…
Мақолада Абу Мансур Мотуридийнинг фалсафий қарашлари, унинг ақл ва нақлга муносабати, иймон масаласидаги ўзига хос ёндашувлари таҳлил қилинган. Мотуридийнинг мотуридия мактаби асосчиси сифатидаги ўрни, унинг асарларида…
Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – — barcha maqolalar