Мақолада ҳанафий мазҳаби манбаларида Абу Мансур Мотуридийнинг фиқҳий фатволари, уларнинг сақланиши ва илмий аҳамияти ёритилган. Мотуридийнинг ҳаёти, устозлари ва шогирдлари, унга берилган унвонлар ҳақида қисқача маълумот берилган. Мақолада Мотуридийнинг фиқҳий фатволари сақланган манбалар, жумладан, «Ал-Мабсут», «Муҳит ул-Бурҳоний», «Туҳфатул фуқаҳо», «Фатвои Ҳиндия» ва «Хулосат ул-фатово» каби асарлардан мисоллар келтирилган. Мотуридийнинг қиблани белгилаш, саждаи саҳв, закот, султонга оид ҳукмлар ва такфир масалаларидаги фатволари таҳлил қилинган. Шунингдек, Ифтихориддин Бухорийнинг «Хулосат ул-фатово» асари ва унинг ҳанафий мазҳабида тутган ўрни, асарнинг қўлёзмалари ва нашрлари ҳақида маълумот берилган.
| Mualliflar | Мамашикуров, Бекназар |
|---|---|
| Jurnal | Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – |
| Nashr sanasi | 2026-07-23 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 49-54 |
| Til | O‘zbek |
Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари ва шогирдлари ҳамда ҳанафий мазҳаби тараққиётидаги ўрни ёритилган. У кишининг «Содруш шариъа» унвони билан танилгани, Бухорода таваллуд…
Мақолада Абу Мансур Мотуридийнинг тафсир, усулул фиқҳ ва ақоид соҳаларидаги асарлари, уларнинг мазмун-моҳияти ва илмий аҳамияти ҳақида сўз юритилади. Мотуридийнинг «Таъвилоту аҳл ас-сунна» тафсири, «Маъхозуш шароиъ» ва…
Мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида (1291–1517 йй.) Аббосий халифаларининг бошқарувдаги ўрни ва уларнинг султонлар билан муносабатлари таҳлил қилинган. 1258 йилда мўғуллар Бағдодни забт этгач, охирги халифа…
Мақолада Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳл ас-сунна» тафсирининг ўзига хос жиҳатлари, унинг услуби, ривоятларга муносабати ва ақидавий масалаларни ёритиш усули баён қилинган. Ушбу тафсирнинг бошқа тафсирлардан фарқли…
Мақолада калом илмининг пайдо бўлиши, шаклланиш босқичлари ва тарихий ривожи ёритилган. Калом илми VIII асрда араб халифалигида турли ақидавий фирқалар (хорижийлар, қадарийлар, жабарийлар, муржиийлар) ўртасидаги баҳслар…
Мақолада Абу Мансур Мотуридийнинг фалсафий қарашлари, унинг ақл ва нақлга муносабати, иймон масаласидаги ўзига хос ёндашувлари таҳлил қилинган. Мотуридийнинг мотуридия мактаби асосчиси сифатидаги ўрни, унинг асарларида…
Мақолада Иёдийлар оиласи вакиллари – Абу Наср ал-Иёдий, Абу Аҳмад ал-Иёдий ва Абу Бакр ал-Иёдийларнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва халқ орасидаги мавқеи ёритилган. Абу Наср ал-Иёдий Абу Мансур ал-Мотуридийнинг устози…
Мақолада Абу Мансур Мотуридийнинг ҳанафийлик таълимотини талқин қилишдаги ўрни, унинг ақидавий масалаларга ёндашуви ва Имом Аъзам қарашлари билан қиёсий таҳлил қилинган. Мотуридийнинг имон моҳияти, Аллоҳнинг зоти ва…
Maqolada kalom ilmining Movarounnahrga kirib kelishi, uning shakllanishi va rivojlanishiga sabab bo'lgan omillar tahlil qilingan. Ilk islom davrida Qur'on ilmlari alohida fan sifatida shakllanmaganligi, sahobalar…
Мақолада мотуридия таълимотида имон масаласи, қалб билан тасдиқ ва тил билан иқрорнинг уйғунлиги, имоннинг зиёда ва ноқис бўлмаслиги ҳақидаги қарашлар ёритилган. Имом Мотуридий ва Абу Ҳанифанинг имон таърифлари…
Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – — barcha maqolalar