Мақолада Абу Али ибн Синонинг ислом дунёсидаги фалсафий тафаккур тимсоли сифатидаги ўрни, унинг илмий мероси ва ғарб ва шарқ олимлари томонидан ўрганилиши ёритилган. Ибн Синонинг 491 дан ортиқ асарлари, жумладан, «аш-Шифо», «ан-Нажот», «Донишнома», «Тиб қонунлари» каби шоҳ асарлари, уларнинг мазмуни ва фанларга қўшган ҳиссаси ҳақида маълумот берилган. Мақолада Ибн Сино фалсафасининг асосий қисмлари (мантиқ, табииёт, риёзиёт, илоҳиёт), унинг метафизикага оид қарашлари, шунингдек, Аристотел ва Форобий мероси билан боғлиқлиги таҳлил қилинган. Ибн Синонинг мутакаллимлар билан бўлган ёзишмалари, уларнинг илм-фан ва фалсафага муносабати, Ғаззолийнинг «Тахофут ал-фаласифа» асаридаги танқидлари ҳам кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, Ибн Сино меросини ўрганишда ғарб ва шарқ олимларининг ёндашувлари ҳақида хулосалар берилган.
| Mualliflar | Исакджанов, Рамзидин |
|---|---|
| Jurnal | Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – |
| Nashr sanasi | 2026-07-23 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 82-85 |
| Til | O‘zbek |
Статья посвящена истории возникновения и развития жанра романа в сирийской литературе. Рассматривается эпоха «Нахда» (Возрождение) как период подъема национального самосознания арабов, интереса к национальной культуре и…
Мақола Бухоронинг буюк алломаси, фақиҳ ва тасаввуф вакили Абу Ҳафс Кабир Бухорий (767–832 йй.) ҳаёти, фаолияти ва тарихий шахсиятига бағишланган. Муаллиф Абу Ҳафснинг ҳалоллик, поклик рамзи сифатидаги сиймоси, унинг…
Мақолада XIX аср биринчи ярмида Қўқон хонлигининг Россия ва Усмонли Туркия давлатлари билан дипломатик алоқаларида дин вакилларининг ўрни таҳлил қилинган. Қўқон хонлари элчилик вазифасини юксак обрўли диний уламоларга…
Мақолада Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг луғат илмига оид асарлари, хусусан, «Таҳсил назоирил-Қуръон», «Баёну-л-фарқ» каби асарларида ислом ақидасига доир масалалар қандай ёритилгани таҳлил қилинган. Ҳаким Термизийнинг…
Мақолада жамиятда маънавий юксалишни таъминлашнинг назарий ва амалий асослари, унинг асосий тамойиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг мустақиллик даврида маънавият соҳасида эришган ютуқлари ёритилган. Маънавий юксалиш ҳар…
Maqolada kalom ilmining Movarounnahrga kirib kelishi, uning shakllanishi va rivojlanishiga sabab bo'lgan omillar tahlil qilingan. Ilk islom davrida Qur'on ilmlari alohida fan sifatida shakllanmaganligi, sahobalar…
Мақолада Баҳоийлар диний жамоасида муҳим ўрин тутган «19-кун учрашуви» маросимининг таркибий қисмлари, моҳияти ва мазмуни ёритилган. Баҳоийликнинг асосчиси Баҳоуллоҳ таълимотига кўра, ҳар ойнинг 19-кунида ўтказиладиган…
Мақолада Иёдийлар оиласи вакиллари – Абу Наср ал-Иёдий, Абу Аҳмад ал-Иёдий ва Абу Бакр ал-Иёдийларнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва халқ орасидаги мавқеи ёритилган. Абу Наср ал-Иёдий Абу Мансур ал-Мотуридийнинг устози…
Мақолада Тошкент шаҳрининг қадимий тарихи, унинг номланиши, маъмурий тузилиши ва турли тарихий манбаларда ёритилиши тўғрисида сўз юритилган. Тошкент ҳақидаги илк маълумотлар эрамиздан аввалги III–II асрларга оид хитой…
Мақолада калом илмининг пайдо бўлиши, шаклланиш босқичлари ва тарихий ривожи ёритилган. Калом илми VIII асрда араб халифалигида турли ақидавий фирқалар (хорижийлар, қадарийлар, жабарийлар, муржиийлар) ўртасидаги баҳслар…
Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – — barcha maqolalar