<p><em>Мулоқот шахслараро ҳамда одамлар ва гуруҳлар ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришнинг мураккаб кўп ўлчовли жараёни бўлиб, унинг структураси ва функциялари, шахслараро англаш муаммолари, мулоқот жараёни, нутқий-психологик таъсир, муносабатларнинг ривожланиш динамикаси каби муаммоларни қамраб олади. Мулоқот тадқиқот предмети сифатида фақат унинг онтологик хусусиятларининг ўрнатилиши билан боғлиқ бўлибгина қолмай, бевосита амал қилиш шароити - инсон ва жамият алоқадорлигини ўрганиш билан аниқроқ мақомга эга бўлади. Ушбу мақола айнан шу масалаларнинг ечимига, хусусан, мулоқот тушунчасининг табиати, мақсади, ифода шакллари, йўналишига кўра таснифлашга қаратилган. Шунингдек, мақолада мулоқотнинг табиатига кўра таснифи асосида унинг психолингвистик (моддий, когнитив, кондицион, мотивацион, фаолият доирасига кўра) хусусиятлари ҳам тадқиқ қилинади.</em></p>
| Mualliflar | Рустамов, Д |
|---|---|
| Jurnal | FarDU ilmiy xabarlari |
| Nashr sanasi | 2023-07-05 |
| Jild | 26 |
| Son | 5 |
| Betlar | 195-200 |
| Til | O‘zbek |
мулоқот, коммуникация, прагматика, психолингвистика, когнитив, кондицион, мотивацион., communication, pragmatics, psycholinguistics, cognitive, conditional, motivational.
Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари туркий тиллар луғат бойлигини кўрсатувчи бебаҳо манба бўлиб, унда маиший турмушга доир бир қатор лексемалар ҳам изоҳланган. Озиқ-овқат номлари парадигмасига кирувчи…
Мақолада сўзловчи муносабатининг эстетик функцияси ўрганилган. Баҳо ифодалашда иборалардан унумли фойдаланишнинг алоҳида ўрин тутиши, унинг эстетик жиҳатлари мисоллар асосида ёритилган.
Мақолада термин мантиқий тушунча ва лингвистик тушунча сифатида ўрганилган. Термин ва сўзлар орасидаги фарқларни аниқлаш орқали терминларнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган.
Мақолада ҳозирги замон инглиз ва ўзбек тилшунослигида қўшма гапларга турли ёндашувлар тадқиқ этилган. Шунингдек, тилшуносларнинг қўшма гаплар ҳақидаги таҳлиллари келтирилган.
Мақолада муқобилсиз лексиканинг инглиз, рус тилларидан қилинган таржималардаги ўзига хос лингвистик хусусиятларининг амалий жиҳатлари ёритилган.
Мақолада қофиянинг композицион уйғунликни юзага чиқариш, лирик асар оҳангдорлиги, фикр-туйғулар таъсирчанлиги, ифода ҳаётийлиги ва жонлилигини таъминлашдаги функцияси ёритилган. Қофиянинг шеърий асар ритмик таркиби ва…
Ёш авлодга ватанпарварлик туйғусини сингдириш муҳим аҳамият касб этади. Аввало, ушбу туйғуни том маънода англаш, уни онгга сингдириш ва ёш авлод тарбиясига йўналтириш масаласи долзарбдир. Қуйидаги мақолада ўзида…
Мақолада “Бобурнома” мемуар асари муаллифининг сўз санъаткори сифатидаги образи ва ижодий жараёнга муносабати ҳақида сўз юритилади.
Мақолада тил ва нутқ масалалари таҳлилида прагматик ёндашувнинг роли ва аҳамияти ҳақида сўз боради. Нутқий жараёнларда семантик, синтактик ва прагматик муносабатларнинг ўзаро фарқланиш жиҳатлари ёритилади. Бундан…
Мақолада сайёр сюжетлар генезиси, образлар тизимидаги умумийлик, ғоялар ифодасидаги муштараклик, тарихий ва замонавий хусусиятлар Юсуф ҳақидаги қиссалар асосида таҳлилга тортилган .