Болалар ва ўсмирларда сурункали гингвитларнинг клиник-функционал ташхисини асослаш

Нурматова Н.Т. Гаффоров С.А.

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия · 2024-yil

Annotatsiya

Долзарблиги. Этиофакторларнинг хилма-хиллигига қарамай, пародонт тўқимаси (ПТ) яллиғланиши тўқималардаги метаболик гомеостазни таъминловчи – микроциркуляция механизмининг бузилиши оқибатида намоён бўлиши таъкидланган. Тадқиқотларда болалар ва ўсмирлар орасида ПТ қон томири реактивлиги ва микроциркуляция жараёнлари ўрганилганлиги, ҳамда жараённинг бузилиши ПТда патологик ҳолат шаклланиши учун огоҳлантирувчи патофизиологик жараёнлигини таъкидлашса-да, даволаш ва профилактика учун самарали ютуқларга эришилмаганлиги қайд этилган.Тадқиқот усуллари ва материаллар Жами 360 нафар болалар ва ўсмирлар текширилган, жумладан; - 195 нафари (54,2%) CКГ ва 165 нафари (45,8%) СГГ билан оғриган. Уларда умумий клиник-лаборатор ва стоматологик текширувлар ўтказилди.Натижалар. CКГ ва CГГ кечиши билан юзага келувчи бир қатор функционал ва клиник хусусиятлар натижаларига кўра, 98,6% беморлар милкида қон айланишнинг локал бузилиш, қон томир тонуси таранглашуви, периферик қон оқими қаршилиги пасайиши, қон томир эластиклиги ҳамда қон реологиясида салбий натижалар қайд этилишини статистика тасдиқлади. Хулосалар. Шундай қилиб, олинган натижалар CКГ ва CГГ ташҳиси қўйилган болалар ва ўсмирларнинг бошланғич ҳолати, ёш катталашиши билан ортувчи ОБдаги қониқарсиз гигиена фонида юзага келишини яна бир бор тасдиқлайди. Ўрганилган клиник-функционал жараёнлар келажакда даво-профилактика чора-тадбирлари учун илмий асос бўлиб хизмат қилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarНурматова Н.Т. Гаффоров С.А.
JurnalИнтегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия
Nashr sanasi2024-12-20
Jild3
Son3(8)
Betlar92-98
DOI10.57231/j.idmfs.2024.3.3.010

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия jurnalidan boshqa maqolalar

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия — barcha maqolalar