ЭРТА ЁШЛИ БОЛАЛАРДА УРОЛИТИАЗ ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА МЕТАФИЛАКТИКАСИ

Каримов Р.О.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Эрта ёшли болаларда уролитиаз муаммоси сўнгги йилларда долзарб тиббий масалалардан бирига айланмоқда. Бу ҳолат болаларда метаболик бузилишлар, ирсий омиллар, овқатланиш тартиби ва ташқи муҳит таъсири билан узвий боғлиқдир. Мазкур ишда эрта ёшли болаларда уролитиазнинг олдини олиш (профилактика) ва қайталанишини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар (метафилактика) таҳлил қилинган.Профилактикада болаларда тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, сув режимига риоя қилиш, инфекцияларни барвақт аниқлаш ва даволаш муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, комплекс профилактик ва метафилактик ёндашувлар қўлланилганда эрта ёшли болаларда уролитиаз ривожланиши ва қайта кузатилиш частотаси сезиларли даражада камаяди. Бу эса болалар соғлиғини сақлаш ва асоратларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarКаримов Р.О.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-07-16
Son35
Betlar53-56
TilRus

Kalit so‘zlar

эрта ёшли болалар, уролитиаз, профилактика, метафилактика, метаболик бузилишлар, рецидив.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar