БАЧАДОН ЛЕЙОМИОМАСИ ФОНИДА МУДДАТДАН ОЛДИН ТУҒРУҚ ВА ЭРТА ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРДА НЕОНАТАЛ АСОРАТЛАР: ЗАМОНАВИЙ ДИАГНОСТИКА ВА ДАВОЛАШ ЁНДАШУВЛАРИ

Ҳайдарова Н.Б., Тоҳирова Ш.Ш.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Бачадон лейомиомаси фонида ривожланган муддатдан олдин туғруқ ҳолатларини ва эрта туғилган чақалоқлардаги асосий неонатал асоратларни баҳолаш.Материал ва методлар.Тадқиқот давомида Бухоро шаҳар туғруқ комплекси тугрук булимида 2022–2025 йиллар давомида даволанган хомиладор ёлларнинг касаллик тарихлари урганилди. Бачадон лейомиомаси фонида рўй берган 32 та муддатдан олдин туғруқ ҳолати таҳлил қилинди. Онада миома хусусиятлари ва фетоплацентар ҳолат, чақалоқларда эса туғилиш вазни, Апгар шкаласи, нафас етишмовчилиги, нейроадаптацион, метаболик ва инфекцион асоратлар баҳоланди.Натижалар.Эрта туғилган чақалоқларнинг 68,7%ида паст туғилиш вазни, 56,2%ида нафас етишмовчилиги синдроми, 40,6%ида нейроадаптацион бузилишлар қайд этилди. Интрамурал ва субмукозал миома ҳолатларида оғир неонатал асоратлар кўпроқ учради. Хулоса. Бачадон лейомиомаси муддатдан олдин туғруқ ва оғир неонатал асоратлар учун муҳим хавф омилидир. Миомали ҳомиладор аёллар юқори хавф гуруҳига киритилиб, кучайтирилган перинатал ва неонатал назоратни талаб қилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarҲайдарова Н.Б., Тоҳирова Ш.Ш.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-04-23
Son33
Betlar87-89
TilRus

Kalit so‘zlar

бачадон лейомиомаси, неонатал асорат, муддатдан олдинги тугрук, диагностика ва даволаш.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar