БОЛАЛАР ВА РЕПРОДУКТИВ ЁШДАГИ АЁЛЛАРДА КАМҚОНЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ САБАБЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ

Файзибоев П.Н., Тошбоев А.Т., Файзибоев Б.П.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Камқонлик билан боғлиқ касалликлар дунёнинг барча мамлакатларида учрайдиган хасталик бўлиб, унинг тарқалиши ижтимоий-иқтисодий шароит, аҳоли даромадлари, овқатланишнинг тавсифи ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Болалар ва репродуктив ёшдаги аёлларда камқонликнинг асосий сабаблари озиқ-овқатда темир, фолий кислотаси ва витамин B12 каби элементларнинг етишмаслиги, инфекция ва паразитар касалликлар, шунингдек, генетик ва гематологик омилларга боғлиқ бўлади. Репродуктив ёшдаги аёлларда камқонлик ҳомиладорлик даврида ва умумий саломатликда холатига салбий таъсир кўрсатган холда ижтимоий ва иқтисодий фаолиятга таъсирини оширади. Болаларда эса камқонлик ўсиш ва ривожланишни секинлаштириб, иммунитетни пасайишига олиб келади. Ушбу муаммонинг аҳамиятли томони аҳоли соғлиғи ва профилактик чора-тадбирларни такомиллаштиришда холатларида хам намоён бўлади. Камқонлик-бу даволаш мумкин бўлган ва даволаш керак бўлган ғайритабиий ҳолатлардан бири ҳисобланади. Тўғри ташхис қўйиш, жумладан, турли хил лаборатория текширувларини ўтказиш ушбу патологияни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли даволаш усулини танлаш имконини беради. Мақсад: Ёшлар ва мактаб ўқувчилари орасида темир танқислик ҳолатини ва уларнинг асоратларни олдини олиш, уларнинг саломатлик ҳолатини мустаҳкамлаш, кунлик овқатланиш тартибини яхшилаш, овқатланиш рациони таркибидаги микронутриентлар етишмаслигини олдини олишга йўналтирилган профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш. Тадқиқот материаллари: Ёшлар ва мактаб ўқувчиларнинг кунлик рациони, уларнинг жисмоний ривожланиши ва қон кўрсаткичларини баҳолаш материаллари мактабларда таълим олаётган ўқувчиларнинг касалланиш даражасини баҳолаш кўрсаткичлари, саломатлик ҳолати, антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш каби материалларидан фойдаланилди. Натижа: Айни йилларда тўпланган маълумотлардан фойдаланиб шундай хулосага келиш мумкинки, тахминан 1,6 миллиард инсон ёки жаҳон аҳолисининг деярли тўртдан бир қисми камқонликдан азият чекади, бунда энг кенг тарқалганлик даражаси мактабгача ёшдаги болалар ва репродуктив ёшдаги аёллар орасида кузатилмоқда. Эпидемиологик тадқиқотлар маълумотларига кўра, Россияда темир моддаси (ЛТЕ) латент темир танқислигини тарқалиши 7.9 дан 31% гача бўлиб ҳисобланади. Ижтимоий-иқтисодий ва этник келиб чиқиши бўйича ўзаро қиёсий бўлган ахоли гуруҳларида тарқалганлик мактабгача ёшдаги болаларда 2 ва 6% ўртасида ҳамда ўсмир қизларда 8 дан 20%гача ўзгариб туриши аниқланди. Масалан биз, 1990-2011 йилларгача бўлган даврларни оладиган бўлсак 185 та турли мамлакатлар (жами 312 анкеталар) дан олинган тадқиқот маълумотларининг таҳлилларига кўра, болалар ва репродуктив ёшдаги аёлларда аввалгидек камқонликнинг оғир формаларининг мавжудлиги кузатилди. 800 миллионга яқин болалар ва ўсмирлар ҳамда репродуктив ёшдаги аёллар камқон касаллигига чалинганлар бўлиб улардан Африка минтақасидаги 60% ҳамда Жанубий-Шарқий Осиё минтақасидаги 40% болалар ва аёллар камқон касаллигига чалинганлар бўлиб чиқди. Хулоса: Темир танқислик камқонлиги билан туғилган болалар ва оналарга доимий, яъни камқонликнинг сабаблари, камқонликни ривожланишига озиқ-овқат маҳсулотларининг таъсири, айниқса темирга бой бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини танлаб олиш борасида етарлича маълумотлар бериб бориш, камқонлик масалалари бўйича соғлом овқатланишни тарғиб қилишни ўтказиш зарурлигини тақазо этади. Болалар ва ўсмирларда ЛТЕ (Латент темир етишмаслиги) ни ривожланишини асосий сабабларини аниқлаш мақсадида ёшлар орасида ташхислаш натижаларини тўғри йўлга қўйиш, эрта ташхис қўйиш. Бу ишларни барчасини амалга ошириш учун ЖССТ экспертлари томонидан ишлаб чиқилган ЛТЕ ни ташхислашни биокимёвий мезонлари, вена қон томиридан қон олишни ва молиявий томондан ҳаражатларнинг кўплиги билан ва уни қоплаш кераклигини талаб этади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarФайзибоев П.Н., Тошбоев А.Т., Файзибоев Б.П.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-03-14
Son31
Betlar100-104
TilRus

Kalit so‘zlar

камқонлик, соғлом овқатланиш, мактаб ўқувчилари, темир, озиқ-овқат, маҳсулотлар

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar