НАССР ТИЗИМИНИ ҚЎЛЛАГАН ХОЛДА ОЧИҚ СУВЛАРНИ ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ МАНБАЛАРНИ ГИГИЕНИК БАҲОЛАШ

Файзибоев П.Н., Худойқулова Г.Т., Файзибоев Б.П.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Сув ҳавзаларини санитария муҳофазаси энг муҳим иқтисодий муаммолардан бири бўлиб, унинг ечими кўп жиҳатдан аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ва ичак инфекцияларининг олдини олишга боғлиқ. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, тиббий тизимни жаҳон андозалари талабларига мослаштириш, сув ва сув таъминотида юзага келаётган турли хилдаги носозликларнинг юзага келиши натижасида пайдо бўлаётган касалликларни олдини олиш ва уни бартараф этишга қаратилган кескин чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу вазифаларни бажаришда, НАССР ҳалқаро тизимини қўллаган холда, йиллар давомида аҳоли сонининг ўсиши, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг янада ривожланиши сувга бўлган эҳтиёжни ошиб боришини инобатга олиш, мавжуд сув ресурсларини янада тежаб-тергаб фойдаланишни, исроф қилмасликни ва сув манбаларни муҳофаза қилишликни тақозо этади. Очиқ сувларни ифлослантирувчи манбаларнинг саломатликка таъсирини баҳолашда НАССР халқаро тизими самарали чора-тадбир сифатида қўлланилиши мумкин. Ушбу тизимдан фойдаланиш, сув сифати ва экологик хавфсизликни таъминлашда аҳамиятли бўлиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва сув ресурсларини самарали бошқариш имконини беради. Мақсад: Аҳоли саломатлиги, яшаш муҳитини муҳофаза қилиш ва яхшилаш, хавф омилларини аниқлашни НАССР ҳалқаро тизимига асосланиб, йиллар давомида аҳоли сонининг ўсиши, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг янада ривожланиши сувга бўлган эҳтиёжни ошиб боришини инобатга олган холда мавжуд сув ресурсларини тежаб-тергаб фойдаланишни, исроф қилмасликни ва сув манбаларни муҳофаза қилиш, саноат корхоналаридан ҳосил бўлган оқава сувларни тозалаш жараёнларининг гигиеник тавсифини ўрганиш ва профилактик тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот материалари ва усуллари: Тадқиқот объекти сифатида оқава сувларни тозалаш ва умумий канализация станциялари, оқава сувларни тозалаш, механик тозалаш, биологик тозалаш ва зарарсизлантиришнинг технологик жараёни ва уни станцияда тўпланадиган чўкмаларидан ва санитар гигиеник, санитар бактериологик,паразитологик, ва статистик усуллардан фойдаланилган. Натижа: Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, очиқ сув манбаларидан олинган намуналарнинг ҳар тўртинчисида - сув омборлари, дарёлар, кўлларнинг сувлари санитария ва кимёвий кўрсаткичлар бўйича зарур бўлган гигиена талабларига жавоб бермайди. Ушбу сув манбаларидан олинган намуналарнинг ҳар ўнинчиси - бактериологик кўрсаткичлари бўйича меъёрларга мос келмайди. Санитария-кимёвий кўрсаткичларга жавоб бермайдиган ичимлик суви намуналарининг нисбий оғирлиги 21-28% даражада эканлиги белгиланди. Олинган натижалардан шу нарса маълум бўлдики, Ўзбекистондаги сув таъминоти манбаларининг турли хилдаги тозаланмаган оқава сувлар билан интенсив равишда ифлосланиши давом этаётганлиги, бунинг натижасида ер усти манбаларидан олинган сув манба атиги 1% гачаси 1- чи сифат синфга, 17% гачаси эса 3-сифат синфига тўғри келмайди. Санитария талаб ва қоидаларига жавоб бермайдиган очиқ сув манбаларининг сони 46,1% бўлиб бу ер ости сув манбалари сонидан 3 бараварга кўп, микробиологик кўрсаткичлар бўйича гигиеник меъёрларга жавоб бермайдиган сув намуналари сони эса деярли 3 баравар юқори эканлиги қайд этилди. Хулоса: Оқава сувларни табиий йўл билан тозалаш, тозалаш иншоотлари орқали келаётган оқава сувларни тозалаш самарадорлигини тахлил қилиш, сувларни қабул қиладиган очиқ сув ҳавзасини санитария-техник ва санитар-эпидемиологик кузатувдан ўтказиш, тозаланган оқава сувларнинг физик, органолептик, кимёвий, бактериологик ва паразитологик параметрлар бўйича очиқ сув ҳавзасининг сув сифатига таъсирини ўрганган холда аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarФайзибоев П.Н., Худойқулова Г.Т., Файзибоев Б.П.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-03-14
Son31
Betlar96-99
TilRus

Kalit so‘zlar

ичимлик суви, ер ости суви, оқава сувлар, НАССР ҳалқаро тизими, дарёлар, кўллар.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar