МЕНСТРУАЛ ЦИКЛ ДАВРЛАРИ ДИСФУНКЦИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЕПУШТ АЁЛЛАРДА ГОРМОНАЛ-МЕТАБОЛИК КОРРЕКЦИЯЛАШ САМАРАДОРЛИГИ

Юлдашева М.А., Шукуров Ф.И.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Бепуштлик репродуктив ёшдаги аёлларнинг 10–20% да учрайди, асосий сабаблардан бири гормонал ва овулятор дисфункция ҳисобланади. Менструал цикл даврларидаги гормонал дисбаланс овуляция, фолликулогенез ва эндометрий рецептивлигига салбий таъсир кўрсатади.Мақсад. Менструал цикл фазалари гормонал дисфункцияси билан боғлиқ бепушт аёлларда индивидуаллаштирилган гормонал-метаболик коррекция самарадорлигини баҳолаш.Метод ва усуллар. Тадқиқотга 120 нафар 18–40 ёшли аёл киритилди: I-гуруҳ (n=30) — фолликуляр фаза дисфункцияси, II-гуруҳ (n=30) — овулятор фаза дисфункцияси, III-гуруҳ (n=30) — лютеин фаза дисфункцияси, таққослаш гуруҳи (n=30) — соғлом аёллар. Барча иштирокчиларда гормонал таҳлиллар, УЗИ ва допплер текшируви, LC–MS/MS орқали стероид метаболитлар таҳлили ўтказилди. Индивидуал терапия 3 ой давомида амалга оширилди.Натижалар. Даволашдан кейин эндометрий қалинлиги ва доминант фолликул шаклланиши сезиларли яхшиланди (p<0,01), қон айланиши RI ва PI кўрсаткичлари пасайди. Гормонал баланс тикланди, стероид метаболитлар даражалари ошди. Клиник жиҳатдан менструал цикл тикланиши 82,8% ҳолларда, ҳомиладорлик эса 72,2% аёлларда қайд этилди. ROC-анализ 16β-гидроксиэстрон, прогестерон, 20α-гидроксипрогестерон ва 7α-гидрокси-ДГЭА ни ишончли прогностик биомаркер сифатида кўрсатди (AUC=0,74–0,81).Хулоса. Индивидуаллаштирилган гормонал-метаболик коррекция менструал цикл даврлари дисфункцияси мавжуд аёлларда фертилликни тиклашда самарали ва клиник жиҳатдан аҳамиятли усул ҳисобланади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЮлдашева М.А., Шукуров Ф.И.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-10-05
Son26
Betlar350-358
TilRus

Kalit so‘zlar

бепуштлик, менструал цикл, гормонал дисфункция, метаболомика, УЗИ, индивидуал терапия.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar