ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРДА БИРЛАМЧИ АТЕЛЕКТАЗ ФОРМАЛАРИ БЎЙИЧА ЎПКА ТЎҚИМА СТРУКТУР БИРЛИКЛАРИНИНГ МОРФОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИ

Рўзиева , Зебо Ибодуллаевна, Рўзиев , Шерзод Ибодуллаевич

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2023-yil

Annotatsiya

Ушбу илмий адабиёт маълумотлари таҳлили бўйича тузилган мақола янги туғилган чақалоқларда бирламчи ателектаз формалари бўйича ўпка структур бирликларининг морфометрик кўрсаткичларига бағишланган. Ўпка бирламчи ателектазининг сифат кўрсаткичлари ўпкада ривожланган макроскопик ва микроскопик ўзгаришларнинг рангига, ўлчамларига, ўпка тўқимасидан фарқ қилиш даражасига, хаво билан тўлмаганлигига қараб баҳоланади. Нафас бузилиши синдромининг кўп учрайдиган формаси, бу ателектазлардир, унинг асосий сабаблари қуйидагилар: нафас марказининг сустлиги ва қўзғалишининг секинлашиши, респиратор тизим аъзоларининг чала ривожланганлиги, ўтказилган гипоксия ёки асфиксия, бош ёки орқа миянинг шикастланиши. Ташқи кўринидан ателектаз ўчоғи гўштсимон, пучайган, тўқ кулрангли, микроскопик жиҳатдан альвеолалар девори бир-бири билан жипс жойлашган, альвеолоцитлар ўрнидан кўчган, бўшлиғида ҳужайралар, гиалин мембраналар учрайди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarРўзиева , Зебо Ибодуллаевна, Рўзиев , Шерзод Ибодуллаевич
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2023-06-13
Son1
Betlar128-131
TilRus

Kalit so‘zlar

чақалоқ, ўпка, нафас, респирация, ателектаз, гиагин мембрана, сурфактант, морфометрия.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar