COVID-19 КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИНГ СТОМАТОЛОГИК КЎРИНИШЛАРИ ҲАҚИДА ЗАМОНАВИЙ ТУШУНЧАЛАР МАЖМУАСИ

Тураева, Фируза Абдурашидовна

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2023-yil

Annotatsiya

Дунёда COVID-19 билан касалланган беморларда оғиз бўшлиғи касалликларини келтириб чиқарадиган, ҳамда уларни юзага келтирувчи хавфли омилларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш стоматологиянинг энг муҳим тиббий ва иқтисодий муаммоларидан бири бўлиб келмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра,...2020-йил июлига қадар CОVID-19 билан касалланган 15 миллион ҳолат қайд этилган, бу олти юз мингдан ортиқ ўлимни ўз ичига олади...”1. Ушбу патология билан эркаклар аёлларга қараганда оғирроқ касал бўлиб, касалликдан тез-тез вафот этишади ва ўлим кўрсаткичи 20 % дан юқори бўлиб ҳисобланади. Эркакларда айниқса 50 ёшлар атрофида COVID-19 дан ўлимнинг энг юқори хавфи ҳисобланади. Ривожланган давлатларда CОVID-19дан ўлим даражаси эркакларда 2,8 % ни, аёлларда 1,7 % ни ташкил этади. Европада CОVID-19 билан касаллан­ганлар 57 % ташкил этиб, шундан ўлимнинг 72% ини эркаклар ташкил этади.Ушбу гендер фарқининг сабаблари номаълум, аммо генетик, иммунологик, гормонал, ижтимоий ва хулқ-атвор омиллари муҳим ҳисобланади,шунинг учун бу патология энг долзарб тиббий-ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarТураева, Фируза Абдурашидовна
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2023-06-13
Son1
Betlar115-118
TilRus

Kalit so‘zlar

covid-19, коронавирус инфекцияси, стоматологик, даволаш.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar