ДИНИЙ-МИСТИК РАМЗЛАРНИ ЎРГАНИШДАГИ КОНЦЕПТУАЛ ЁНДАШУВЛАР

АЛИМҚУЛОВ, Элёр

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Мазкур мақолада “символ”, “рамз”, “белги” ва “рамзлар мажмуи” сўзларининг луғавий ва истилоҳий маъноларини ёритиш билан бир қаторда, ушбу йўналишда илмий-тадқиқот олиб борган хорижлик олим ва мутахассислар томонидан рамз ва рамзлар мажмуига берилган турли хил таърифлар, уларнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи тадқиқот натижалари ҳам келтирилган. Шунингдек, мақолада “рамз” ва “белгилар” мавзуси доирасидаги назариялар таҳлилидан ташқари уларнинг турларини таснифлашга ҳам эришилган. Хусусан, тилга оид рамзлар, фаолият – маросим рамзлари, табиат рамзлари, санъатдаги рамзлар каби таснифлар келтирилган. Бундан ташқари, мақолда рамзларнинг вазифаларига ҳам тўхталиб ўтилган. Жумладан, рамзлар инсон ҳаёлида ифодаланган тасаввурни амалга оширишга ундайди. Масалан, христианлик динига эътиқод қилувчи шахс хоч белгисини бўйнига осиб олган вақтда, у бу белги билан Исо Масиҳ чеккан азоб-уқубатни хотирлайди. Мана шу ҳолат ҳам рамзнинг асосий вазифаларидан бири саналади. Шу билан бирга, мақолада рамз ва белги ўртасидаги фарқлар ҳам очиб берилган. Шунингдек, рамзларнинг хусусиятлари ва улар англатадиган маъноларга ҳам эътибор қаратилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАЛИМҚУЛОВ, Элёр
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-02-06
Jild1
Son2
Betlar106-113
TilIngliz

Kalit so‘zlar

символ, рамз, белги, тимсол, аломат, шаффоф, шаффоф бўлмаган рамзлар, ташқи (тасодифий-вақтинчалик) ёки ихтиёрий рамзлар, ички ёки тавсифловчи рамзлар, тушиниш (бирон-бир нарсани англаш) рамзлари, рамзлар мажмуи (символизм)

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar