«SHOTIBIYA» ASARIGA YOZILGAN ARAB TILIDAGI SHARHLAR

RASHIDOV, Ahmadkhon

Мотуридийлик · 2024-yil

Annotatsiya

Мазкур мақолада Имом Абулқосим ибн Фирруҳ Шотибий (538-590 ҳ./1144-1194 м.) қаламига мансуб «Ҳирз ал-амоний ва важҳ ат-таҳоний» номли асарга битилган шарҳлар ва таржималар тўғрисида сўз юритилади. Имом Шотибийнинг бир неча асари бўлса-да, бироқ, айнан ушбу асар «Шотибия» номи билан шуҳрат қозонган. «Шотибия» асари манзума шаклида бўлиб, байтларининг барча бандлари «лом» ҳарфи билан тугатилган эди. Шунинг учун ҳам у илм аҳли орасида «Ломия» қасидаси номи билан машҳур бўлган. Асар 78 бобдан иборат бўлиб, 1173 байтни ўз ичига олади.Мақоланинг мақсади «Шотибия» асарига кимлар томонидан араб тилида қанча шарҳ битилганини ёритишдир. Мақолада «Шотибия»нинг асосан араб тилидаги шарҳлари тўғрисида сўз юритилади. Мақола муаллифи ўзининг олдинги тадқиқотларида мазкур асарнинг 39 та шарҳи тўғрисида сўз юритган ва шарҳларнинг сони бундан ҳам кўплигини аниқлаган. Мақолада мазкур асарга битилган илк шарҳ ҳақида ҳам маълумот берилган ва асарга ҳозирги кунгача шарҳлар ёзилиб келаётгани қайд қилинган.«Шотибия» Мовароуннаҳр мадрасаларида ҳам асрлар давомида асосий ўқув дарсликларидан бири бўлиб келган. Шунинг учун, мазкур асарга Мовароуннаҳрда ҳам бир неча шарҳлар битилган. Мақолада улар тўғрисида ҳам алоҳида тўхтаб ўтилган.Мақолани ёритишда араб ва форс тилларидаги манбаларга ва замонавий илмий адабиётларга мурожаат қилинган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarRASHIDOV, Ahmadkhon
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2024-08-16
Jild4
Son2
Betlar94-103
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2024-2/12

Kalit so‘zlar

«Shotibiya», qiroat, tajvid, madrasa, manba, qo‘lyozma, toshbosma, Qur’on, manzuma, qasida.

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar