ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ВА BIG DATA ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ: ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ВА 2030 ЙИЛГАЧА ПРОГНОЗ

Гулямов, С., Хайитматов, У., Мухитдинова, М., Алматова, Д., Турғунов, О.

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада Янги Ўзбекистонда ижтимоий кўрсаткичлар таҳлилида сунъий интеллект (СИ) ва катта ҳажмдаги маълумотлар (Big data) технологияларининг таъсири комплекс тарзда тадқиқ этилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундаки, унда рақамли трансформация шароитида ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни (камбағаллик, тенгсизлик, бандлик, даромадлар, инсон капитали) СИ ва Big data ёрдамида таҳлил қилиш ва прогнозлашнинг концептуал модели таклиф қилинган. Жаҳоннинг етакчи давлатлари (АҚШ, Хитой, Германия, Жанубий Корея, Сингапур) тажрибаси ижтимоий йўналтирилганлик нуқтаи назаридан қиёсий таҳлил қилинган. Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги (2020–2025) ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари чуқур таҳлил этилиб, регрессия ва машинали ўрганиш моделлари асосида 2030 йилгача ривожланиш прогнози ишлаб чиқилган. Халқаро манбаларга кўра, СИ ва Big data технологиялари ижтимоий тенгсизликка икки хил таъсир кўрсатиши мумкин: улар камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий хизматларни яхшилаш воситаси бўлиши ёки, аксинча, рақамли тафовутни чуқурлаштириши мумкин. Ўзбекистон мисоли шуни кўрсатадики, СИ технологияларини мақсадли жорий этиш иқтисодий ўсишни ижтимоий инклюзивлик билан уйғунлаштириш имконини беради: камбағаллик даражаси 2021 йилдаги 17,0 фоиздан 2025 йилда 5,8 фоизга, Жини коэффициенти эса 34,6 дан 32,7 га пасайди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarГулямов, С., Хайитматов, У., Мухитдинова, М., Алматова, Д., Турғунов, О.
JurnalРақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари
Nashr sanasi2026-06-30
Jild6
Son2
Betlar261-270

Kalit so‘zlar

сунъий интеллект, катта маълумотлар (Big data), ижтимоий кўрсаткичлар, камбағаллик, ижтимоий тенгсизлик, инсон капитали, машинали ўрганиш, рақамли иқтисодиёт, ижтимоий инклюзивлик, прогнозлаштириш, рақамли тафовут, Ўзбекистон.

Ilmiy soha

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари jurnalidan boshqa maqolalar

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари — barcha maqolalar