ТУРИСТИК ҲУДУД РЕСУРС САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШНИНГ МЕТОДИК АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Аллаёров, Равшан

Иқтисодиёт ва туризм · 2022-yil

Annotatsiya

Мақолада туристик ҳудуд ресурс салоҳиятини баҳолашнинг методик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ҳудудий туризм статистикаси бўйича юритиладиган методологик ёндашувлар ва маълумотларга асосланиб, ҳудудий туристик ресурслар салоҳияти интеграл кўрсаткичини аниқлашда ҳудудий туристик ресурслар салоҳияти интеграл кўрсаткичи, ҳудуднинг табиий-иқлимий шароитлари, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлиги, ҳудудий туризм инфратузилмасининг ривожланганлик ҳолати, ҳудуднинг туристик ресурслари жозибадорлиги, туризмнинг алоҳида турлари бўйича ҳудуднинг туристик ресурслари кўлами, транспорт қулайлиги, экологик қулайлик комплекс кўрсаткичга интеграцияланувчи туризм ресурслар салоҳиятини акс эттирувчи индекслардан фойдаланиш таклиф этилган. Мазкур методикани ишлаб чиқишда бенчмаркинг усулидан фойдаланилди. Таклиф этилган услуб ёрдамида Самарқанд вилояти алоҳида ҳудудлари туристик ресурслари салоҳияти баҳоланди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАллаёров, Равшан
JurnalИқтисодиёт ва туризм
Nashr sanasi2022-09-27
Jild3
Son5
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

туризм, туристик ресурс, туристик салоҳият, миқдорий баҳолаш, компонентли баҳолаш, сифат жиҳатдан баҳолаш, интеграл кўрсаткич, туризм инфратузилмаси, туристик ресурс жозибадорлиги, экологик қулайлик, транспорт қулайлик

Ilmiy soha

Иқтисодиёт ва туризм jurnalidan boshqa maqolalar

Иқтисодиёт ва туризм — barcha maqolalar