“ТУРИСТИК ДЕСТИНАЦИЯ” ТУШУНЧАСИНИНГ МАЗМУНИ ВА МОҲИЯТИ: ИЛМИЙ НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛ

Собиров, Бобур

Иқтисодиёт ва туризм · 2022-yil

Annotatsiya

Мақолада «туристик ҳудуд» ва «туристик дестинация» категориясига турли муаллифлар томонидан берилган таърифлар тўрт ёқлама, яъни иқтисодий-географик, мижозга йўналтирилганлик маркетинг ва бошқарувга йўналтирилганлик, ижтимоий-маданий йўналтирилганлик нуқтаи назаридан ёндашув асосида илмий-назарий таҳлил этилган. Шу нуқтаи назардан, «туристик ҳудуд», «туристик зона», «туристик минтақа» тушунчаларининг ўзаро боғлиқликдаги моҳиятини асослаш орқали такомиллашган таърифлари, ҳамда «туристик дестинация» тушунчасининг «туристик ҳудуд» тушунчасидан фарқли хусусиятлари сифатида рақобатбардош истеъмол қиймати ва жозибадор туристик ресурс салоҳиятига эгаликни ўзида акс эттирувчи янги таҳрирдаги такомиллашган таърифлари ишлаб чиқилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarСобиров, Бобур
JurnalИқтисодиёт ва туризм
Nashr sanasi2022-09-27
Jild3
Son5
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

ҳудуд, туристик ҳудуд, дестинация, туристик зона, туристик минтақа, манзигоҳ, PESTLE – омиллари, рақобатбардошлик, жозибадорлик, туристик ҳудуд имижи, туристик салоҳият

Ilmiy soha

Иқтисодиёт ва туризм jurnalidan boshqa maqolalar

Иқтисодиёт ва туризм — barcha maqolalar