ҲУДУДИЙ ТУРИЗМ БОЗОРИДА ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ

Алимова, Машхура

Иқтисодиёт ва туризм · 2022-yil

Annotatsiya

Мақолада туризм бозорида маркетинг концепциясини амалга ошириш хусусиятлари тадқиқ этилган. Хизматларнинг моддий-ашёвий маҳсулотлардан фарқли жиҳатлари ва туристик маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқувчи туристик маркетингнинг хусусиятлари бўйича фикр-мулоҳазалар келтирилган. Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, туризм бозорида маркетинг концепциясини ички маркетинг, анъанавий маркетинг ва интерфаол маркетинг концепцияларининг ўзаро интеграцияси тарзида амалга ошириш кутилган натижаларни бериши хулоса қилинган. Бундан ташқари маркетинг концепцияси ҳудудий туризм бозорини тартибга солишнинг барча даражаларида ўзаро мувофиқ, интеграциялашган (кооперациялашган) тарзда амалга оширилиши мақсадга мувофиқлиги илмий асослаб берилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАлимова, Машхура
JurnalИқтисодиёт ва туризм
Nashr sanasi2022-09-27
Jild3
Son5
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

ички маркетинг, анъанавий маркетинг, интерфаол маркетинг, интеграциялашган маркетинг концепцияси, хизматлар маркетинги учбурчак модели, “servuction” модели

Ilmiy soha

Иқтисодиёт ва туризм jurnalidan boshqa maqolalar

Иқтисодиёт ва туризм — barcha maqolalar