КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВДА ИЧКИ НАЗОРАТ ВА ИЧКИ АУДИТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ

Фаррух Тошпулатов

Иқтисодиёт ва таълим · 2023-yil

Annotatsiya

Мақолада корпоратив бошқарувда ички назорат ва ички аудитни ташкил этиш тамойиллари назарий жиҳатдан ёритилган бўлиб, унда ички назорат ва ички аудитни амалга ошириш жараёнида мавжуд қоидалар билан тартибга солинмаган турли хил вазиятлар, ички назорат ва ички аудит хусусида иқтисодчи олимлар ўртасидаги турли фикрлар, ички назорат тўғрисидаги қоидаларни таҳлил қилиш асосида ички назоратни ташкил этиш тамойиллари ўрганилди. Ички назорат узлуксизлигининг аҳамияти компаниянинг замонавий динамик иқтисодиётда бозордаги мавқеи учун жуда муҳим бўлган ўзгарувчан фаолият шароитлари туфайли бизнес жараёнларини ўз вақтида янгилаш зарурати билан асосланиши тадқиқ этилди.Назорат тамойилининг вазифаларидан бири ташкилотни фаолиятдаги ўзгаришларга мослаштиришдан иборат бўлиб, кўпинча инновациялар улардан мақбул фойдаланишни таъминлайдиган тегишли ўзгаришлар йўқлиги сабабли сезиларли ижобий таъсир кўрсатмаслиги илмий асосланган, ички назорат самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий хусусиятларини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий таклифлар ишлаб чиқилган.Шунингдек, мақолада ички назорат ва ички аудит тамойиллари назорат функциясининг умумлаштирилган мезонлари, уни ташкил этиш учун батафсил талаблар, ички аудитнинг асосий тамойиллари муаллиф томонидан шакллантирилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarФаррух Тошпулатов
JurnalИқтисодиёт ва таълим
Nashr sanasi2023-10-30
Jild24
Son5
Betlar130-136
Tilru
DOI10.55439/eced/vol24_iss5/a21

Иқтисодиёт ва таълим jurnalidan boshqa maqolalar

Иқтисодиёт ва таълим — barcha maqolalar