КАЛАМУШЛАР ОШҚОЗОНИ ТУБИ НЕРВ ТИЗИМИНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ

Окбаев, Мехрилла Бахридинович

Ёш олимлар тиббиёт журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада каламушлар ошқозони туби адренергик ва холинергик нерв тизимининг умумий тузилиши ва ошқозон фаолиятининг бошқарилуви ҳамда метаболик синдром (абдоминал ёғ тўқимасининг пайдо бўлиши ва кўпайишида) пайдо бўлишидаги аҳамияти кўрсатилган.Узоқ давом этган эволюция жараёни барча тирик организмларнинг ўзига хос ҳаёт тарзи ва озиқланиш муҳитига мослашишига сабаб бўлган. Шу жумладан одамлар ҳам ўзининг ҳаёт тарзи ва озуқа тури эга бўлиб, барча аъзоларида ўзига хос мослашишлар, ҳамда баъзи ўзгаришларга сабаб бўлади. Организмнинг барча аъзоларининг ўзаро мутоносибликда фаолият кўрсатишини таъминлаш ва бошқариш учун бошқарув ва мослаштириш (нерв ва эндокрин) тизими шакллана бошлаган. Юқори даражада ривожланган сут эмизувчи ҳайвонлар ва одамда бу тизим жуда яхши ривожланган бўлиб, организмнинг барча аъзоларининг фаолиятини, яшаш муҳити ва озуқа турига боғлиқ равишда ўзаро мутоносибликда фаолият юритиши ва мослашишларини таъминлайди. Ҳаёт тарзи, яшаш муҳити, озуқа тури ва унинг сифати, айниқса овқат ҳазм қилиш аъзолари хусусан ошқозонда ўзига хос мослашиш ва ўзгаришларга олиб келган. Бундай мослашиш ва ўзгаришлар жараёнида овқат ҳазм қилиш аъзолари фаолиятини бошқариб турувчи муҳим бошқарув ва мослаштириш тизимига эга.Тадқиқот натижаларининг тахлили шуни кўрсатадики ошқозон туби деворидаги вегетатив нерв тизими (адренергик ва холинергик нерв тизими) абдоминал ёг тўпланиши ва унинг кўпайишида маълум иннервацион ахамиятга эга эканлиги илмий жиҳатдан асослаб берилди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarОкбаев, Мехрилла Бахридинович
JurnalЁш олимлар тиббиёт журнали
Nashr sanasi2025-06-05
Son14
Betlar105-109
TilRus

Kalit so‘zlar

каламушлар ошқозони, ошқозон туби, адренергик нервлари, ошкозон туби холинергик нервлари, метоболик синдром, абдоминал семизлик.

Ilmiy soha

Ёш олимлар тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Ёш олимлар тиббиёт журнали — barcha maqolalar