ЭНЕРГЕТИК ИЧИМЛИКЛАРНИНГ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ТАЪСИРИ НАТИЖАСИДА 12 ҲАФТАЛИК КАЛАМУШЛАРНИНГ БОШ МИЯ ТЎҚИМАСИДАГИ МОРФОМЕТРИК ЎЗГАРИШЛАР

Орипов, Фирдавс Суръатович, Эшкабилова, Сурайё Тураевна

Ёш олимлар тиббиёт журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Сўнгги 10-15 йил ичида энергетик ичимликлардан фойдаланиш нафақат катталар, балки болалар ва ўсмирлар орасида ҳам кенг тарқалди. Ёшлар ва спортчилар орасида энергетик ичимликларни истеъмол қилиш сезиларли даражада ошди, аммо соғлиқ учун ножўя таъсирлари ташвишланарли ҳол ҳисобланади. Бу ножўя таъсирлар юрак-қон томир тизими, асаб тизими ва ўрганиб қолиш муаммолар билан боғлиқ. Нашр этилган шарҳларда, юрак-қон томир ва нейровегетатив тизимларда сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатилган. Энергетик ичимликларни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш натижасида юракни тўхташ ҳолатлари, ўлим ҳолатлари қайд этилган. Бугунги кунда дунёда энергетиклар ўнлаб номлари билан ишлаб чиқарилади, аммо таркиби жиҳатидан асосан бир хил. Асосан таркибида сахароза ва глюкоза бўлади. Албатта, барча энергетик ичимликлар таркибида кофеин мавжуд, у нафақат қаҳваларда, балки чойларда, айрим газланган ичимликларда ва бошқаларда ҳам мавжуд. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро педиатрия уюшмалари энергетик ичимликларнинг инсон саломатлигига ножўя таъсирлари, болалар ва ўсмирлар томонидан истеъмол қилинишини тақиқлаш зарурлигини таъкидламоқда. Ушбу мақолада 12 ҳафталик бўлган назорат ва тажриба гуруҳидаги каламушларнинг бош мия пўстлоғининг нейронлари ҳажми, нейронларнинг тарқалиш зичлиги, цитоплазма ва ядролар ҳажми, ҳамда цитоплазманинг ядрога нисбатини аниқланди ва қуйидаги натижалар келтирилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarОрипов, Фирдавс Суръатович, Эшкабилова, Сурайё Тураевна
JurnalЁш олимлар тиббиёт журнали
Nashr sanasi2025-06-05
Son14
Betlar116-120
TilRus

Kalit so‘zlar

Энергетик ичимликлар, кофеин, бош мия тўқимаси, морфометрия, нейронлар ҳажми, нейронларнинг тарқалиш зичлиги, цитоплазма ва ядролар ҳажми, цитоплазманинг ядрога нисбати.

Ilmiy soha

Ёш олимлар тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Ёш олимлар тиббиёт журнали — barcha maqolalar