ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ОЧЛИК ҲОЛАТИДА ДЕНГИЗ ЧЎЧҚАЛАРИ ОШҚОЗОН ОСТИ ЧИҚАРУВ НАЙЛАРИ АПУДОЦИТЛАРНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ

Бойқузиев, Хайитбой Худойбердиевич

Ёш олимлар тиббиёт журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Очлик - бу табиатнинг қонуни бўлиб, унинг физиологик ва патологик, тўлиқ ёки қисман, миқдорий ва сифатий турлари фарқ қилинади. Физиологик очлик бу инсонлар ва ҳайвонлар ҳаётида учраб турадиган ҳолатдир. Патологик очлик - бу муҳит ёки ҳаёт тақозо этган мажбурий ҳолатда бўлиши мумкин. Тўлиқ очлик - бу озуқа ва сув умуман истеъмол қилмаслик, қисман очлик эса озуқа истеъмол қилмай аммо сув истеъмол қилиш ҳолати. Миқдорий очлик - бу тўйиб овқат eмаслик ва сифатий очлик эса озуқа таркибида керакли моддаларнинг камлиги ва ҳоказо. Очликнинг бу турларидан фойдаланиб инсонлар саломатлигини мустаҳкамлаш мумкинлиги ҳақида охирги йиллар илмий адабиётларда кўплаб баён қилинмоқда. Тадқиқотимизнинг мақсадини амалга ошириш учун 12 та денгиз чўчқаларнинг меъда ости бези ўрганилди. Тажриба ҳайвонларнинг 5 таси назорат ва 7 таси тажриба учун олинди. Очлик тажрибаси 10 сутка давомида Ю.С. Заболотских (2017) усулида фақат сув бериб бориш йўли билан олиб борилди. Биз ҳам тажриба ҳайвонларида бундай тажрибани ўтказиб муаммонинг баъзи бир жиҳатларига аниқлик киритишни лозим деб топдик. Хулоса қилиб айтганда экспериментал очлик шароитида денгиз чўчқалари ошқозони ости бези чиқарув найлари эндокрин ҳужайраларида турли даражадаги дистрофик ўзгаришлар кузатилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarБойқузиев, Хайитбой Худойбердиевич
JurnalЁш олимлар тиббиёт журнали
Nashr sanasi2025-06-05
Son14
Betlar101-104
TilRus

Kalit so‘zlar

денгиз чўчқалари, очлик тажрибаси, эндокрин ҳужайралар, очлик ва саломатлик.

Ilmiy soha

Ёш олимлар тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Ёш олимлар тиббиёт журнали — barcha maqolalar