НЕЙРОГЕН ДЕФОРМАЦИЯЛАР ОҒИРЛИГИ ДАРАЖАСИНИ КОМПЛЕКС БАҲОЛАШ ВА ДАВОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Халимов Р.Дж.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Таянч-ҳаракат аппаратининг нейроген деформатсиялари марказий ва периферик асаб тизими касалликларининг энг оғир ҳамда ногиронликка олиб келувчи асоратларидан бири ҳисобланади. Улар мушаклар мувозанатининг турғун бузилиши, спастиклик, суст парез ва фалажликлар, проприотсептив регуляция ҳамда юмшоқ тўқималар трофикасининг издан чиқиши натижасида юзага келади. Ушбу патология болалик ва ўсмирлик даврида алоҳида аҳамият касб этади, негаки скелетнинг ўсиши давом этаётган бир пайтда кучайиб борувчи деформация суяклар, бўғимлар ва умуртқа поғонасида турғун тузилмавий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Нейроген деформацияларнинг клиник шакллари хилма-хил бўлишига қарамай, ҳозирги кунгача уларнинг оғирлик даражасини баҳолашда неврологик статус, функционал бузилишлар, нур ёрдамида текшириш усуллари маълумотлари ва беморлар ҳаёт сифатини инобатга оладиган ягона, тизимлаштирилган шкала мавжуд эмас. Мавжуд ёндашувларнинг тарқоқлиги консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволашга доир кўрсатмаларни стандартлаштиришни, шунингдек, даволаш натижаларини объектив кузатиб боришни қийинлаштиради. Нейроген деформатсиялар оғирлигини баҳолашнинг комплекс воситасини ишлаб чиқиш ҳамда даволаш усулини танлашнинг аниқ мезонларини шакллантириш замонавий нейроортопедия ва реабилитологиянинг долзарб вазифаларидандир.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarХалимов Р.Дж.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-07-16
Son35
Betlar219-224
TilRus

Kalit so‘zlar

нейроген деформатсиялар, таянч-ҳаракат аппарати, оғирлик даражаси, баҳолаш шкаласи, болалар серебрал фалажи, спастиклик, жарроҳлик йўли билан даволаш, юриш биомеханикаси, нейроортопедия, даволаш мезонлари, реабилитация

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar