ТОШКЕНТ ШАҲРИ АҲОЛИСИ ОРАСИДА ТУБЕРКУЛЁЗ ИНФЕКЦИЯСИНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА КИМЁ ПРОФИЛАКТИКАНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Джурабаева М.Х., Аккиев М.И., Абдугаппаров Ф.Б.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу тадқиқотда Тошкент шаҳри аҳолиси орасида латент туберкулёз инфекциясини олдини олишда химиопрофилактиканинг самарадорлиги баҳоланди. Тадқиқот 2022–2025 йилларда фтизиатрия амбулатор хизматлари томонидан олинган статистик маълумотлар асосида амалга оширилди. Иммунодиагностика жараёнида QuantiFERON-TB Gold, Диаскин-тест ва рентгенологик текширувлар қўлланилди. 2022–2023 йилларда 2052 нафар шахс текширилиб, уларнинг 311 нафарида мусбат, 1733 нафарида манфий, 8 ҳолатда ноаниқ натижа қайд этилди. 2024 йилда 1942 нафар текширилган бўлиб, 371 нафарда латент инфекция аниқланди. 2025 йилда Диаскин-тест орқали 44 297 нафар шахс скринингдан ўтказилди, самарадорлик кўрсаткичи ўртача 14,4 % ни ташкил этди. Латент инфекция катта ёшдаги аҳоли орасида кўпроқ учраши аниқланди (2025 йилда 47 % катталар, 42 % болалар, 11 % 0–5 ёш). Жами 5897 нафар шахсга химиопрофилактика ўтказилди, уларнинг аксарияти даволаш курсини тўлиқ тугатди. Ножўя таъсирлар 3 % ҳолатда кузатилди. Профилактик даволашдан кейин фаол туберкулёз фақат 5 ҳолатда аниқланди. Олинган натижалар латент туберкулёз инфекциясини барвақт аниқлаш ва превентив даволаш фаол туберкулёз ривожланиш хавфини камайтиришда самарали эканлигини кўрсатди. Скрининг қамровини кенгайтириш ва қисқа муддатли профилактик схемаларни жорий этиш туберкулёзга қарши кураш самарадорлигини оширади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarДжурабаева М.Х., Аккиев М.И., Абдугаппаров Ф.Б.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-07-16
Son35
Betlar203-207
TilRus

Kalit so‘zlar

латент туберкулез инфекцияси, скрининг, иммунодиагностика, Диаскин-тест, химиопрофилактика.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar