ТУРЛИ ЁШ ГУРУҲЛАРИДА ЭПИЛЕПТИК ТУТҚАНОҚЛАРНИ ҚЎЗҒАТУВЧИ ТРИГГЕР ОМИЛЛАР

Аббосхонов А.А., Азизова Р.Б.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Мақсад: Турли ёш гуруҳларида эпилептик тутқаноқларни қўзғатувчи триггер омилларнинг частотаси ва таъсир даражасини таққослаш таҳлили.Усуллар: Тадқиқотда 18-44 ёш (n=55) ва 45-59 ёш (n=48) гуруҳларидаги эпилепсия билан касалланган беморларда етта асосий триггер омилнинг частотаси ўрганилди. Статистик таҳлил учун t-мезон қўлланилди.Натижалар: 18-44 ёш гуруҳида энг кўп учрайдиган триггер омил уйқусизлик ва уйқу режимининг бузилиши (M=0.78±0.06) бўлди. 45-59 ёш гуруҳида уйқусизлик (M=0.63±0.07) ва стресс (M=0.54±0.07) етакчи ўринларни эгаллади. Статистик жиҳатдан ахамиятли фарқ гормонал ўзгаришлар (t=-2.37, p<0.05) ва физик юкланишда (t=-2.70, p<0.01) кузатилди.Хулоса: Ёш гуруҳлари ўртасида триггер омилларнинг таъсир даражасида ахамиятли фарқлар мавжуд бўлиб, бу эпилепсия беморларини ёшга қараб дифференциал равишда даволашда эътиборга олиниши зарур.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАббосхонов А.А., Азизова Р.Б.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-01-05
Son29
Betlar250-256
TilRus

Kalit so‘zlar

эпилепсия, триггер омиллар, ёш гуруҳлари, уйқусизлик, стресс, гормонал ўзгаришлар

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar