ЎМИ ЎТКАЗГАН БЕМОРЛАРДА ГЕМОДИНАМИКА, ГЛИКЕМИЯ, БИОКИМЁВИЙ ВА ЭХОКГ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИНИ ЎРГАНИШ

Ризаева М.А., Рахматова Д.Б.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

МИ ўтказган анамнезида ҚД бор беморлар гуруҳининг 46(46,5%) нафарида, МИ ўтказган илк бор аниқланган ҚД 2 тип беморлар гуруҳининг 17(40,5%) нафарида, МИ ўтказган (ҚД 2 тип йўқ) беморлар гуруҳининг 7(29,2%) нафарида, яъни 165 нафар беморнинг 70 (42,4%) ида Charlson индекси - 5 балл деб баҳоланди ва беморларда 10 йил муддатда яшовчанлик 21% ни ташкил этди.Кириш: Миокард инфаркти ўлим ва ногиронликнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Миокард инфарктининг кеч ташҳис қўйиш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш вақти ва ҳажми ва ихтисослаштирилган шифохонага ётқизиш, тиббий ёрдамнинг сифати ва тўлиқлиги билан боғлиқ, иккиламчи профилактика, доимий тиббий ва психологик мониторинги етарли эмаслиги. МИ туфайли ўлим юкори % ларда қолмоқда; йиллик ўлим даражаси ≈5% ни ташкил қилади. МИни ўтказган беморларнинг ≈27-60% да юрак етишмовчилиги ривожланади ва ≈74-95 % қоринча аритмиялари ташхисланади.Шунинг учун МИ билан касалланган беморларни шифохонада ва шифохонадан кейинги реабилитатсияси муҳим аҳамиятга эга.Тадқиқот мақсадлари: Коморбидлик ҳолатини Сарсенбаева Г.И. (2019) тадқиқотидан келиб чиққан ҳолда Charlson индексига мувофиқ 10 йил муддат мобайнида кузатилиши мумкин бўлган ўлим хавфини баллар кесимида аниқлаш.Тадқиқот материаллари ва усуллари: 2023 йилнинг январь ойидан 2024 йилнинг апрель ойига қадар ЎМИ билан оғриган беморлар гуруҳидан танлов асосида 170 нафар беморнинг розилиги олинди, ҳамда улар тадқиқотга жалб этилди. Жами тадқиқотда иштирок этган 170 нафар беморларнинг 80 нафарини(47%) аёллар, 90 нафарини (53%) эркаклар ташкил этди.Натижалар. Коморбидликни баҳолашга уринишлар кўплаб индекслар ва шкалалар мавжуд. Уларнинг барчаси ўзларининг афзалликлари ва камчиликларига эга.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarРизаева М.А., Рахматова Д.Б.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-01-07
Son17
Betlar249-253
TilRus

Kalit so‘zlar

миокард инфаркти, 2- тур қандли диабет, чап қоринча чиқиш фракцияси.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar