OAK jurnallaridan yig‘ilgan 140147 ta ilmiy maqola: sarlavha, mualliflar, annotatsiya, kalit so‘zlar, DOI va tayyor iqtibos formatlari.
Туркистон совун ўти (маҳаллий номи “бих”) ёки Allochrusa gypsophiloides Ўрта Осиёда кенг тарқалган эндемик таркибида сапонин сақловчи ўсимликдир. Ультра самарадор суюқлик хроматография –электроспрей ионизацион…
Вермикулитга кислота билан ишлов берилди. Янги адсорбент, полиакрилонитрил/вермикулит композицияси синтез қилинди. Олинган сорбент хром (VI), мис (II) ва никел (II) сувли эритмаларида адсорбсияси ўрганилди.
Мақолада истеъмол қилинадиган ўрик мевасининг кимёвий таркиби, хоссалари ва табобатдаги аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилган.
Мақолада гиперболик типдаги бузиладиган иккинчи тур тенглама учун бир силжишли масала ўрганилган.
Мақолада ўқ отувчилар учун зарур координацион қобилиятлар, ўқ отишда техник тайёргарлик жараёнида координацион қобилиятларни ривожлантириш имкониятлари, шунингдек, ўқ отиш техникасини такомиллаштиришга координацион…
Мақолада юртимизда етишиб чиққан буюк аллома Бурҳониддин ал-Марғиноний ҳаёт фаолияти қисқача ёритилган. Алломанинг “Ал-Ҳидоя” асарлари тарихи ва асарнинг мазмун-моҳиятининг юртимиз ёшлари тарбиясидаги ўрни кўрсатиб…
Мақолада малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг таълим самарадорлигини оширишдаги ўрни ёритилган бўлиб, ўз навбатида, малака ошириш ва қайта тайёрлашда педагогик ташхиснинг аҳамияти кўрсатиб ўтилган.
Мақолада халқ оғзаки ижодининг шаклларидан бири бўлган мақол ва маталлар, уларнинг дарс жараёнида қўллашнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилган.
Мақолада прецедент номларнинг қўлланишига оид айрим жиҳатлар таҳлил қилинган.
Мақолада тил ва нутқ масалалари таҳлилида прагматик ёндашувнинг роли ва аҳамияти ҳақида сўз боради. Нутқий жараёнларда семантик, синтактик ва прагматик муносабатларнинг ўзаро фарқланиш жиҳатлари ёритилади. Бундан…
Ёш авлодга ватанпарварлик туйғусини сингдириш муҳим аҳамият касб этади. Аввало, ушбу туйғуни том маънода англаш, уни онгга сингдириш ва ёш авлод тарбиясига йўналтириш масаласи долзарбдир. Қуйидаги мақолада ўзида…
Мақолада муқобилсиз лексиканинг инглиз, рус тилларидан қилинган таржималардаги ўзига хос лингвистик хусусиятларининг амалий жиҳатлари ёритилган.
Мақолада термин мантиқий тушунча ва лингвистик тушунча сифатида ўрганилган. Термин ва сўзлар орасидаги фарқларни аниқлаш орқали терминларнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган.
Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари туркий тиллар луғат бойлигини кўрсатувчи бебаҳо манба бўлиб, унда маиший турмушга доир бир қатор лексемалар ҳам изоҳланган. Озиқ-овқат номлари парадигмасига кирувчи…
Мулоқот шахслараро ҳамда одамлар ва гуруҳлар ўртасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришнинг мураккаб кўп ўлчовли жараёни бўлиб, унинг структураси ва функциялари, шахслараро англаш муаммолари, мулоқот жараёни…
Мақолада сўзловчи муносабатининг эстетик функцияси ўрганилган. Баҳо ифодалашда иборалардан унумли фойдаланишнинг алоҳида ўрин тутиши, унинг эстетик жиҳатлари мисоллар асосида ёритилган.
Мақолада ҳозирги замон инглиз ва ўзбек тилшунослигида қўшма гапларга турли ёндашувлар тадқиқ этилган. Шунингдек, тилшуносларнинг қўшма гаплар ҳақидаги таҳлиллари келтирилган.
Мақолада қофиянинг композицион уйғунликни юзага чиқариш, лирик асар оҳангдорлиги, фикр-туйғулар таъсирчанлиги, ифода ҳаётийлиги ва жонлилигини таъминлашдаги функцияси ёритилган. Қофиянинг шеърий асар ритмик таркиби ва…
Мақолада “Бобурнома” мемуар асари муаллифининг сўз санъаткори сифатидаги образи ва ижодий жараёнга муносабати ҳақида сўз юритилади.
Мақолада сайёр сюжетлар генезиси, образлар тизимидаги умумийлик, ғоялар ифодасидаги муштараклик, тарихий ва замонавий хусусиятлар Юсуф ҳақидаги қиссалар асосида таҳлилга тортилган.
Мақолада улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг турли жанрдаги асарларида шахс ва жамият муносабатлари, адолатли тузум ҳамда демократик тамойиллар ифодаси акс этганлиги ҳақида сўз боради.
Мақолада мустақиллик йилларида Фарғона водийсидаги демографик жараёнларнинг ривожланиши, аҳолининг ёш ва жинс таркиби, аҳолининг иш билан таъминланиш даражаси ва водий вилоятларидаги шаҳар ва қишлоқларнинг демографик…
Ушбу мақолада Ўзбекистонда маҳалла институтини модернизация қилишнинг долзарб муаммолари, ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини таҳлил этишнинг замонавий ёндашувлари, шунингдек, мустақиллик йилларида кўп миллатли…
Мақолада олий таълим муасcасалари фаолиятининг самарадорлиги ходимларни бошқаришда қўлланилаётган методларга, жумладан, корпоратив маданиятнинг турларидан бири бўлган ижтимоий-психологик методга боғлиқлиги асосланган.
Мақолада Фарғона вилояти сув ҳавзаларидаги балиқларнинг инфекцион касалликлари ўрганилган. Мақолада касалликнинг клиник белгилари, уларга диагноз қўйиш ва қарши кураш чоралари ҳақида маълумотлар берилган
Мақола ўзбек ва инглиз тилларида аббревиацияларнинг шакллантириш хусусиятларини ўрганишга бағишланган. Оддий ва мураккаб, лексик ва график аббревиатураларнинг тузилиши ва шакллантириш усуллари кўрсатилган…
Мақола бугунги кунда мактабларимизда мавжуд жиддий муаммони очиб берган бўлиб, унда умумтаълим муассасаларида таълим сифатининг пасайиб кетганлиги ва бунинг сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар келтириб ўтилган. Мақолада…
Мақолада турли манбаларда келтирилган ўзбек аёл ижодкорлари ва уларнинг ўрганилиши мавзуси кенг ёритилади.
Мақолада “концепт” тушунчаси ва унинг моҳияти, лисоний онгнинг психолингвистик методлар ёрдамида ўрганилиши ҳақида сўз боради.
Мақола тилшуносликда реклама дискурсининг моҳиятини кўриб чиқади. Мақола рекламанинг унумли стратегиялари, уларнинг тузилиши ва имиджи, асосан рекламани тил билан ўзаро боғлиқлигини ўрганади. Бундан ташқари мақола…
Мақолада инглиз ва ўзбек тиллардаги қурилиш терминлар тизими, терминлар таркибидаги компонентлар сони, терминларнинг моно ва полилексемали хусусиятларига эътибор қаратилди.
Мақолада инглиз тили фразеологик бирликларида учрайдиган қимматбаҳо тошлар ва металларнинг рамзий аҳамияти семантик доирасида таҳлил қилинди.
Мақолада лингвокультурология тушунчасининг тилшуносликка кириб келиши, лингвистик таълимот сифатида шаклланиши ва унинг ривожланиш босқичлари кенг ёритиб берилган. Бу соҳада иш олиб борган олимлар тадқиқотлари қиёсий…
Мақолада расмий иш услубининг лексик ва фразеологик хусусиятлари ва канцеляризмда ишлатиладиган ибора ва сўзларнинг қўлланилиши ҳақида фикр юритилган. Бундан ташқари, мақолада расмий ёзишмалар ва дипломатик олд услуб…
Мақола соматик фразеологизмлар тушунчаси ва уларнинг таснифлаш масалаларига бағишланган. Соматик фразеологизмларнинг таснифлашда концептуал ва лингвокультурологик аспектлари намоён этган ва уларнинг ўзига хос…
Мақолада турли тилларда қўлланиладиган фразеологизмларнинг ўзбек тилидаги эквивалентлари хусусида фикр юритилган.
Мақолада нодавлат телеканалларда ташкил этилаётган кўрсатувларнинг номланишида давлат тили қоидаларига эътибор берилиш ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими билан боғлиқ айрим хулосалар баён қилинган.
Мақолада Уилям Шекспир сонетларининг бадиий хусусиятлари борасида сўз кетади. Шекспир сонетларида Уйғониш даври ғоялари – инсонпарварлик, одамийлик, бағрикенглик ғоялари ифодаланган. Шекспирнинг дастлабки сонетларида…
Мақолада ёзувчи ижодий лабораториясида ҳаёт ҳақиқатининг бадиий ҳақиқатга айланиш жараёнида ижодкор кўнглидаги ғоявий-бадиий ният турфа хил шаклланиб, асар ёзилиши давомида турлича ўзгариши мумкинлиги илмий манбаларга…
Мазкур мақолада ёзувчи Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романидаги бош қаҳрамоннинг яратилиш тарихи, унинг ўзбек ва жаҳон адабиётида тутган ўрни ёритилган.
Мақолада ўзбек мумтоз адабиёти намуналаридаги бола образи тадрижий ҳолатда таҳлил қилинади. Таҳлил жараёнида бола образининг шаклланишига давр руҳи ва ижтимоий муҳит таъсири ўрганилган.
Мақолада ўзбек адабиётида тарихий роман жанрининг келиб чиқиш асослари ва тараққий этиши кўрсатилган. Жанрнинг вазифалари ХХ асргача халқ достонлари ва ёзма адабиётдаги достонлар орқали амалга оширилгани, тарихий асар…
Мақолада роман сюжети қурилишининг ассоциатив шакли, роман жанрида унинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Ассоциатив сюжет усули орқали қурилган романларда конфликт, уларнинг ўзига хослиги мисоллар ёрдамида таҳлилга…
Мақолада Ўрта Осиё туркий халқлари фольклорида қайд қилинган Оқбўзот ва Кўкбўзот юлдузлари тўғрисидаги қадимги астромифологик тасаввурлар ва самовий мифлар таҳлил қилинган. Ушбу юлдузлар тўғрисидаги мифларни қиёсий…
Мақолада XV аср охирида Фарғона водийсидаги сиёсий жараёнларда Эсан Давлатбегимнинг роли ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тахтни эгаллашида бу аёлнинг муҳим аҳамият касб этганлиги ҳақида маълумотлар келтирилади.
Мақолада тарихий манбалар ва адабиётларга асосланган ҳолда илк бора Фарғона водийсининг VIII-Xасрлардаги иқтисодий тараққиётитадқиқ этилган. Шунингдек, ушбу даврда водийдаги қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, чорвачилик ва…
Мақолада диний конфессия тушунчаси ва диний қадриятлар масаласи ёритиб берилган. Шунингдек, совет даврида диний конфессияларга бўлган муносабат илмий жиҳатдан тадқиқ этилган.
Мақолада Қўқон жадидларининг етакчиси, ношир ва геолог олим Обиджон Абдухолиқ ўғли Маҳмудовнинг (1871-1936) ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар архив манбалари асосида ёритилган. Шунингдек, олимнинг тадқиқотчилар ҳамда…
Мақолада ХХ асрнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда мусиқа фани ва илмининг ривожланиши ва амалга оширилган ишлар ҳамда соҳа намояндаларининг саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумотлар умумлаштирилган. Шунингдек, ХХ асрнинг 20-30…
Мақолада маданиятлараро мулоқот тушунчасининг келиб чиқиш тарихи ва унинг йиллар давомида шаклланиши ҳамда турли олимлар томонидан тадқиқ қилинганлиги ёритилган. Маданиятлараро мулоқотнинг чет тили дарсларидаги мақсад…