ТАЪЛИМДА КЎРИБ ТУШУНИШ АНАЛИТИК ТАФФАККУРНИ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ МУҲИМ КЎНИКМА СИФАТИДА: Ҳамроев Ғофир Ҳасанович Тошкент Амалий фанлар университети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc)

Ҳамроев Ғофир Ҳасанович

Таълим ва инновацион тадқиқотлар · 2024-yil

Annotatsiya

Таълим жараёнида қўлланилаётган янги педагогик технологиялар ҳаёт учун зарур бўлган кўникма ва малакаларни ривожлантиришга хизмат қилади. Аслида таълим реал ҳаётнинг узвий бир қисми бўлиши, ўқитиш жараёнлари таълим олувчини ҳар томонлама ҳаётга, касбий фаолиятга тайёрлаши лозим. Ҳар бир ўқув фани битта умумий компетенцияни ҳосил қилишга хизмат қилади. Жумладан, тил таълимида ҳам ўрганувчини ўқиб, тинглаб тушунишга, гапириш ва ёзишга тайёрлаш катта ижтимоий зарурат ўлароқ таълимнинг мазмунига айланган. Инсон сезги аъзолари орқали борлиқни ўрганади, ўзлаштиради, бироқ идрок билан боғлиқ бўлган кўриб тушуниш кўникма ва малака сифатида алоҳида ўрганилмайди, дидактикада баркамол инсонни тайёрлаш тизимида ҳам компетенция сифатида мавжуд эмас.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarҲамроев Ғофир Ҳасанович
JurnalТаълим ва инновацион тадқиқотлар
Nashr sanasi2024-06-07
Son11
Betlar332-336
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

кўриб тушуниш, кўникма, малака, компетенция, идрок қилиш, аналитик тафаккур, тинглаб тушуниш, сўзлаш, кузатиш, қараш, солиштириш, тахмин қилиш, ўқув топшириқлари, савол, дидактика, методика, умумийлик, хусусийлик, моҳият, ҳодиса, прагматик ёндашув, баҳолаш

Ilmiy soha

Таълим ва инновацион тадқиқотлар jurnalidan boshqa maqolalar

Таълим ва инновацион тадқиқотлар — barcha maqolalar