БАЧАДОН БЎЙНИ ЭКТОПИЯСИ МАВЖУД АЁЛЛАРДА ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ ЭРТА МУДДАТЛАРИДАГИ РЕПРОДУКТИВ ЙЎҚОТИШЛАРНИ БАШОРАТ ҚИЛИШДА IL-6 ВА TNF-α ЦИТОКИНЛАРИНИНГ ДИАГНОСТИК АҲАМИЯТИ

Исломова Г.Х, Дустова Н.Қ

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Тадқиқотнинг мақсади — бачадон бўйни эктопияси мавжуд аёллардаҳомиладорликнинг эрта муддатларидаги репродуктив йўқотишларни (спонтан аборт варивожланмаган ҳомиладорлик) прогноз қилишда қон зардобидаги прояллиғланишцитокинлари IL-6 ва TNF-α нинг диагностик аҳамиятини баҳолаш. Тадқиқотга анамнезидаодатий ҳомила тушиши бўлган ва Бетесда тизими бўйича 1–2-даражали бачадон бўйниэктопияси аниқланган 110 нафар аёл — ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасигача спонтан аборткузатилган асосий гуруҳ (n=62) ҳамда 12 ҳафтагача ривожланмаган ҳомиладорлик бўлганқиёсий гуруҳ (n=48), шунингдек 30 нафар соғлом ҳомиладор аёл (назорат гуруҳи) киритилди.Қон зардобидаги IL-6 ва TNF-α миқдори иммунофермент таҳлил усулида аниқланди;кўрсаткичларнинг прогностик аҳамияти ROC-таҳлил ёрдамида баҳоланди. IL-6 нинг ўртачадаражаси асосий гуруҳда 7,74±0,06, қиёсий гуруҳда 7,69±0,09 ва назорат гуруҳида 5,52±0,25ни ташкил этиб, назоратга нисбатан 1,4 мартага юқори бўлди; TNF-α мос равишда 7,62±0,1,7,57±0,13 ва 6,34±0,25 бўлиб, 1,2 мартага ошди (р<0,001). ROC-таҳлилда IL-6 учун AUC 0,940–0,975, TNF-α учун 0,952–0,960 ни ташкил этди; тестларнинг сезувчанлиги 88,6–96,0 % вамахсуслиги 88,0–92,4 % оралиғида бўлди (р<0,001). Олинган натижалар IL-6 ва TNF-α нингбачадон бўйни эктопияси мавжуд аёлларда эрта репродуктив йўқотишларни башорат қилишдаюқори диагностик қийматга эга биомаркерлар эканини кўрсатади

Maqola ma’lumotlari
MualliflarИсломова Г.Х, Дустова Н.Қ
JurnalЖанубий оролбўйи тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-07-14
Jild2
Son4
Betlar74-80
TilIngliz

Kalit so‘zlar

бачадон бўйни эктопияси, репродуктив йўқотишлар, спонтан аборт, ривожланмаган ҳомиладорлик

Ilmiy soha

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали — barcha maqolalar