COVID-19 БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ХОМИЛАДОР АЁЛЛАРДАН ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРНИНГ ЛИМФА ТУГУНИДАГИ ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ

Джуманиязова, Насиба, Каримов, Расулбек

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада COVID‑19 билан касалланган оналардан туғилган болаларнинг лимфа тугунларидаги патоморфологик ва имму ногистокимёвий ўзгаришлари таҳлил қилинди. COVID‑19 пандемияси ҳомиладор аёллар ва янги туғилган чақалоқлар иммун тизимига таъсирини ўрганишни долзарб масалага айлантирди. Иммун тизим, нафас олиш ва юрак-қон томир тизимларида кечадиган физиологик ўзгаришлар туфайли ҳомиладор аёлларда оғир кечувчи респиратор вирусли инфекциялар ривожланиш хавфи ошиши илмий жиҳатдан исботланган. Илгариги SARS-CoV ва MERS-CoV вируслари мисолида ҳомиладорлик даврида оғир асоратлар, жумладан реанимация бўлимига ётқизишни талаб этувчи нафас етишмовчилиги, эндотрахеал интубация, буйрак етишмовчилиги ва ҳатто ўлим ҳолатлари қайд этилган. Хусусан, SARS-CoV инфекцияси билан касалланган ҳомиладор аёллар орасида ўлим даражаси 25% гача етганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Маълумотларга кўра, ҳомиладорлик даврида иммун тизимнинг ўзига хос қайта қурилиши ҳамда нафас йўллари патогенларига сезувчанликнинг ортиши сабабли SARS-CoV-2 инфекцияси билан касалланган ҳомиладор аёллар оғир кечувчи клиник ҳолатлар ва ўлим хавфи юқори бўлган хавф гуруҳи сифатида баҳоланиши лозим.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarДжуманиязова, Насиба, Каримов, Расулбек
JurnalЖанубий оролбўйи тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-02-14
Jild2
Son1
Betlar189-192
TilIngliz

Ilmiy soha

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали — barcha maqolalar