ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЯШОВЧИ БОЛАЛАРДА ЭПУЛИСНИНГ МОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ.

Каримов, Расулбек, Қурбанов, Дилшод, Бобожанов, Йулдошбой

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Эпулис — оғиз бўшлиғининг юмшоқ тўқималарида, асосан, милк соҳасида ривожланадиган шишсимон хавфсиз ўсма бўлиб, болаларда кам учрайдиган, аммо клиник аҳамиятга эга патологиялардан бири ҳисобланади. Унинг келиб чиқишида маҳаллий механик таъсирлар, тиш чиқиши билан боғлиқ тўқима ўзгаришлари, ирсий мойиллик ва яллиғланиш жараёнлари муҳим роль ўйнайди.Ушбу олиб борилган тадқиқотда, Хоразм вилоятида яшовчи болаларда қайд этилган эпулис ҳолатларининг морфологик тузилиши, гистологик турлари ва тўқимавий ўзгаришлари ўрганилди. Намуналарни гистологик ва микроскопик таҳлил қилиш натижасида эпулиснинг асосан грануляцион, фиброз ва васкуляр турлари аниқланди. Улардаги яллиғланиш даражаси, қон томирлар сони ва фиброз тўқима элементлари ёшга ва клиник кечиш хусусиятларига боғлиқ равишда фарқ қилар экан.Тадқиқот натижаларида эпулиснинг болаларда ҳам долзарб муаммо эканлигини, уни эрта аниқлаш ва морфологик таҳлил қилиш орқали самарали даволаш усулларини танлаш имконини беришига эътибор қаратади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarКаримов, Расулбек, Қурбанов, Дилшод, Бобожанов, Йулдошбой
JurnalЖанубий оролбўйи тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-02-14
Jild2
Son1
Betlar153-160
TilIngliz

Kalit so‘zlar

Эпулис, морфология, гистология, фиброз тўқима

Ilmiy soha

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали — barcha maqolalar