КУЙИ АМУДАРЁ ХУДУДЛАРИДА СУРУНКАЛИ ТОНЗИЛЛИТНИ АХОЛИ ОРАСИДА УЧРАШ ДАРАЖАСИНИ АНИКЛАШ ВА ЁНДОШ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

Эсамуратов, Айбек, Султонов, Бекзод

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Сурункали тонзиллит (Ж-35.0) — бу бодомча безларининг давомли сурункали яллиғланиши билан намоён бўлган умумий инфексион-аллергик касаллик.[1,3,4.] Аденоид вегетацияси эса бурун-халкум муртагининг инфекцион ва ноинфекцион омиллар таъсирида катталашиши хисобланади. Сурункали тонзиллит кўп тарқалган касаллик бўлиб, статистика маълумотларига кўра, оториноларингологларга мурожаат қиладиган одамларнинг 15-18% тонзиллит билан касалланган. Яллиғланган бодомсимон тўқималарнинг микрофлораси стрептококк, стафилококк каби бир нечта микроорганизмларнинг борлигини кўрсатган. Касаллик кўпинча такрорий томоқ оғриғи ва организмнинг тўсиқ ҳимояси пасайиши фонида ривожланади[10,12]. Aйниқса пандемия ва ундан кейинги даврда сурункали тонзиллит билан касалланган беморлар сони кескин ошган.[2,7,11.]. Ундан ташқари Орол бўйи ҳудудларида ноқулай иқлим шароити сабаб болаларда аллергик фонда яллиғланиш ҳолатлари ортмоқда[9,13.]. Болаларда аденоид вегетацияси ва танглай муртакларининг гипертрофияси жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.Болаларда сурункали тонзиллитнинг декомпенсация босқичига ўтиши йилдан йилга тезлашмоқда.[3,4,8.] Касалликнинг сурункали компенсация босқичида беморлар тўғри даво муолажаларини ва профилактик тадбирларни тўғри олиб бормаганлиги сабабли касаллик сурункали декомпенсация босқичига ўтади, ҳамда консерватив даво наф бермаган тақдирда хирургик муолажа ўтказишга тўғри келади ва бу беморларнинг ҳаёт сифатига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Aйниқса, беморларда ҳамрох касалликлари мавжуд бўлса сурункали тонзиллитнинг асоратлари ҳисобланган перитонсиллар хўппози, парафарингеал хўппоз, интратонсиллар хўппози, тонсиллолитлар, тонсиллар кистаси, ревматик иситма кабилар тезрок юзага чикади, хамда бу ҳолатлар жаррохлик амалиётларини бироз кийинлаштиради.[5,14,15.]

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЭсамуратов, Айбек, Султонов, Бекзод
JurnalЖанубий оролбўйи тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-02-14
Jild2
Son1
Betlar207-215
TilIngliz

Kalit so‘zlar

сурункали тонзиллит, тонзиллэктомия, бодомча безлар, Куйи Амударё

Ilmiy soha

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали — barcha maqolalar