Мақола Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳли-с-сунна» тафсирида мўътазила фирқасига берган раддияларини тизимли равишда таҳлил қилади. Мўътазилийлар Ислом тарихида ақлни нақлдан устун қўйган, Қуръоннинг махлуқлиги, инсон эрки, гуноҳи кабира қилган кишининг аҳволи каби масалаларда аҳли суннага қарши бўлган оқим сифатида танилган. Муаллиф Мотуридийнинг мўътазилийлар билан ихтилофли асосий мавзулар – иймон ва амал муносабати, шафоат, Аллоҳнинг исм ва сифатлари, инсон иродаси ва тақдир, қуръоннинг махлуқлиги, гуноҳи кабира, ризқ, тавба ва унинг қабул қилиниши каби масалалар бўйича қарашларини баён этади. Мотуридий ҳар бир масалада оятлар ва ҳадислардан далил келтириш билан бирга, мантиқий ва ақлий исботлар орқали мўътазилийларнинг нотўғри қарашларига раддия бериши, суннийлик йўналишининг ақидавий асосларини мустаҳкамлаши кўрсатилган. Мақола мўътазилийларнинг хато ғоялари ислом умматининг эътиқодини бузишга қандай хавф солиши ва Мотуридийнинг уларга қарши курашининг тарихий ва каломий аҳамиятини очиб беради.
| Mualliflar | Нуманжанов, Муҳиддин |
|---|---|
| Jurnal | Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – |
| Nashr sanasi | 2026-07-23 |
| Jild | 3 |
| Son | 1 |
| Betlar | 62-64 |
| Til | O‘zbek |
Мақолада мотуридия таълимотининг инсон шахси ва унинг дунёқараши шаклланишидаги ўрни, хусусан, иймон, ният, ирода, қасд ва эътиқод тушунчалари психология нуқтаи назаридан кўриб чиқилган. Муаллиф мотуридия ақидасида…
Мақолада Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳл ас-сунна» тафсирининг замонавий ислом оламидаги долзарблиги, айниқса, тафриқа ва экстремизмга қарши курашдаги амалий аҳамияти таҳлил қилинган. Муаллиф асарда келтирилган…
Мақола мотуридия мактабининг йирик вакили Абул Муъин ан-Насафийнинг «Табсиротул адилла» номли каломий асарига бағишланган бўлиб, унда эътиқод масалаларини ёритишдаги услуби ва илмий аҳамияти таҳлил қилинади. «Табсиротул…
Мақолада Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асарида мотуридийлик таълимотининг ёритилиши, хусусан, имон ва гуноҳ масалаларига доир қарашлар таҳлил қилинган. Хаворижларнинг гуноҳкорни кофир деб ҳисоблаш ғояси ва…
Мақола Камолиддин Баёзий Ҳанафийнинг «Ишорат ал-маром мин иборат ал-Имом Абу Ҳанифа» асари асосида мотуридий ва ашъарийлар ўртасидаги ақидавий қарашлардаги фарқларни ўрганади. Баёзий Пайғамбарнинг умматнинг 73 фирқага…
Мақолада мотуридия мазҳабининг шаклланиш тарихи, Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва фаолияти, унинг Абу Ҳанифа таълимотига боғлиқлиги, мазҳабнинг Мовароуннаҳрда тарқалиши, кейинги давр олимларининг (Паздавий, Насафий, Собуний…
Мақола Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳли сунна» тафсирининг Мовароуннаҳрда ёзилган тафсирлар орасидаги алоҳида ўрнини кўрсатади. Унда асарнинг услубий хусусиятлари, тафсир ва таъвилни фарқлаш, ақлий ва нақлий далилларни…
Мақола Ўзбекистонда ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини ошириш омиллари, миллий ва умумбашарий қадриятларнинг ўрни, мустақиллик йилларидаги ижобий ўзгаришлар, давлатнинг ёшлар сиёсати, шунингдек, глобаллашув…
Мақолада Имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, унинг калом, фиқҳ ва тафсир соҳаларидаги хизматлари, асосан «Китоб ат-тавҳид» ва «Таъвилот аҳли сунна» асарларидаги қарашлари, мотуридия таълимотининг…
Мақола Шиҳобиддин Маржонийнинг «ал-Ҳикма ал-балиға» асари асосида унинг мотуридийлик таълимотига бўлган қарашлари, калом илмига муносабати, Аллоҳнинг сифатлари, тавҳид ва бошқа ақидавий масалалар бўйича фикрлари таҳлил…
Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – — barcha maqolalar