Мақолада Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳл ас-сунна» тафсирининг замонавий ислом оламидаги долзарблиги, айниқса, тафриқа ва экстремизмга қарши курашдаги амалий аҳамияти таҳлил қилинган. Муаллиф асарда келтирилган фирқалар тарихи ва ғояларини бугунги кундаги адашган оқимларнинг қарашлари билан қиёслаб, иккита долзарб мавзу – тақфир (кофирга чиқариш) ва богийлик (ҳокимларга бўйсунмаслик) масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Мотуридийнинг Нисо сураси 94-оят, Моида сураси 44-оят ва Ҳужурот сураси 9-оятлари тафсирида келтирган фикрлари орқали у кофирга чиқаришдаги ҳаддан ошишлар ва раҳбарларга қарши чиқиш каби муаммоларга оқилона ёндашувни таклиф қилиши кўрсатиб берилган. Мақолада шунингдек, Мотуридийнинг мўминларни биродар деб аташи, шариат билан ҳукм қилмаганларни такфир қилиш масаласига эҳтиёткорлик билан ёндошиши, богийлар билан муомала қилишда адолат ва тинчликка даъват этиши замонавий жамият учун намуна бўлиши таъкидланган.
| Mualliflar | Содиқов, Жўрабек |
|---|---|
| Jurnal | Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – |
| Nashr sanasi | 2026-07-23 |
| Jild | 3 |
| Son | 1 |
| Betlar | 59-61 |
| Til | O‘zbek |
Мақола Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳли-с-сунна» тафсирида мўътазила фирқасига берган раддияларини тизимли равишда таҳлил қилади. Мўътазилийлар Ислом тарихида ақлни нақлдан устун қўйган, Қуръоннинг махлуқлиги, инсон…
Мақолада Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асарида мотуридийлик таълимотининг ёритилиши, хусусан, имон ва гуноҳ масалаларига доир қарашлар таҳлил қилинган. Хаворижларнинг гуноҳкорни кофир деб ҳисоблаш ғояси ва…
Мақолада мотуридия таълимотининг инсон шахси ва унинг дунёқараши шаклланишидаги ўрни, хусусан, иймон, ният, ирода, қасд ва эътиқод тушунчалари психология нуқтаи назаридан кўриб чиқилган. Муаллиф мотуридия ақидасида…
Мақолада мотуридия мазҳабининг шаклланиш тарихи, Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва фаолияти, унинг Абу Ҳанифа таълимотига боғлиқлиги, мазҳабнинг Мовароуннаҳрда тарқалиши, кейинги давр олимларининг (Паздавий, Насафий, Собуний…
Мақола мотуридия мактабининг йирик вакили Абул Муъин ан-Насафийнинг «Табсиротул адилла» номли каломий асарига бағишланган бўлиб, унда эътиқод масалаларини ёритишдаги услуби ва илмий аҳамияти таҳлил қилинади. «Табсиротул…
Мақола Ўзбекистонда ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини ошириш омиллари, миллий ва умумбашарий қадриятларнинг ўрни, мустақиллик йилларидаги ижобий ўзгаришлар, давлатнинг ёшлар сиёсати, шунингдек, глобаллашув…
Мақола Камолиддин Баёзий Ҳанафийнинг «Ишорат ал-маром мин иборат ал-Имом Абу Ҳанифа» асари асосида мотуридий ва ашъарийлар ўртасидаги ақидавий қарашлардаги фарқларни ўрганади. Баёзий Пайғамбарнинг умматнинг 73 фирқага…
Мақола Шиҳобиддин Маржонийнинг «ал-Ҳикма ал-балиға» асари асосида унинг мотуридийлик таълимотига бўлган қарашлари, калом илмига муносабати, Аллоҳнинг сифатлари, тавҳид ва бошқа ақидавий масалалар бўйича фикрлари таҳлил…
Мақола Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳли сунна» тафсирининг Мовароуннаҳрда ёзилган тафсирлар орасидаги алоҳида ўрнини кўрсатади. Унда асарнинг услубий хусусиятлари, тафсир ва таъвилни фарқлаш, ақлий ва нақлий далилларни…
Мақола бухоролик олим Иброҳим ибн Исмоил ас-Саффорнинг илмий мероси, унинг мотуридий каломидаги ўрни, «Талхис ал-адилла» ва «Масоил» каби асарлари, унда келтирилган турли фирқаларга раддиялар ва ушбу асарларнинг бугунги…
Ислом тафаккури – Исламская мысль – Islamic thought – — barcha maqolalar