ЎЗБЕКИСТОН ЛОГИСТИКА САМАРАДОРЛИГИГА ТУРЛИ ТРАНСПОРТ ТАШУВЛАРИ ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ИЛМИЙ ЁНДАШУВ АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Камалова , Элвира

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари · 2026-yil

Annotatsiya

Мақолада Ўзбекистон Республикаси транспорт-логистика тизимида турли транспорт ташувларининг логистика самарадорлигига таъсирини комплекс баҳолаш концепцияси ишлаб чиқилади. Тадқиқотнинг назарий асосини логистика самарадорлигини кўп мезонли иқтисодий категория сифатида талқин қилиш, транспорт турларини ягона мультимодал занжир таркибида баҳолаш ва бошқарув қарорларининг динамик таъсирини ҳисобга олиш ташкил этади. Методик жиҳатдан хусусий индекслар, интеграл индекс, эконометрик таъсир модели ва транспорт турлари ҳиссасини аниқлаш усуллари ўзаро боғланган ҳолда қўлланади. Натижалар сифатида стратегик-институционал, инфратузилмавий, транспорт турлари, рақамли-ахборот, иқтисодий-таҳлилий ҳамда экологик-барқарорлик блокларидан иборат концептуал тузилма асосланади. Таклиф этилган ёндашув транспорт сиёсати, тариф-инвестиция қарорлари, мультимодал ташувлар, рақамлаштириш ва яшил логистика йўналишларида илмий асосланган бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarКамалова , Элвира
JurnalРақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари
Nashr sanasi2026-06-30
Jild6
Son2
Betlar127-134

Kalit so‘zlar

Логистика самарадорлиги, транспорт-логистика тизими, мультимодал ташувлар, интеграл индекс, эконометрик баҳолаш, рақамли логистика, яшил транспорт, бошқарув қарори

Ilmiy soha

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари jurnalidan boshqa maqolalar

Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари — barcha maqolalar