Шикастланишдан кейинги риносинуситда бурун шиллиқ қаватининг гистокимёвий хусусиятлари

Кахрамонжон Юлдашев, Носиржон Маҳкамов

Ўзбекистон метрологияси · 2025-yil

Annotatsiya

Бурун тўсиғи шикастланишидан кейин ривожланувчи сурункали риносинуситларда бурун бўшлиғи шиллиқ қаватида гипоаэрация ва ҳаво йўллари деформацияси кузатилади. Узоқ давом этувчи сурункали гипоксия таъсирида шиллиқ қават стромасида фибробластлар пролиферацияси кучайиб, нордон мукополисахаридларнинг тўпланиши билан кечади. Шунинг натижасида кислота муҳитида қуюқ муциноз суюқликнинг туриб қолиши, шиллиқ қаватнинг мукоид ва фибриноид бўкиш ҳолатлари юзага келади. Бу ўзгаришлар шиллиқ қаватда нордон мукополисахаридлар миқдорининг ортишига, гистоархитектоник тузилмаларнинг бузилишига ва толали элементлар дезорганизациясига олиб келади. Оқибатда хаотик жойлашган дағал толали тузилмалар шаклланади. Шунингдек, ШИФФ-мусбат тузилмаларнинг кўпайиши кўп ҳолларда нордон мукополисахаридларнинг ортиқча тўпланиши ва шиллиқ қаватда дағал фуксинофил толаларнинг кўпайиши билан уйғунликда кечиши аниқланди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarКахрамонжон Юлдашев, Носиржон Маҳкамов
JurnalЎзбекистон метрологияси
Nashr sanasi2025-07-15
Jild4
Son1
Betlar57-65
Tilru
DOI10.47689/2181-3663-vol4-iss1-pp57-65

Ўзбекистон метрологияси jurnalidan boshqa maqolalar

Ўзбекистон метрологияси — barcha maqolalar