Куйиш анемиясини даволашда қон ва унинг компонентлари самарадорлигини баҳолаш

S

Shoshilinch tibbiyot axborotnomasi · 2025-yil

Annotatsiya

Мақсад. Куйиш касаллиги анемиясини даволашда қон ва унинг компонентларининг аҳамияти ҳамда самарадорлигини баҳолаш.Материал ва усуллар. РШТЁИМнинг Самарқанд филиали комбустиология бўлимида 2015–2023 йилларда оғир куйиш жароҳатлари билан даволанган 920 нафар бемор 2 гуруҳга ажратилиб, комплекс даво натижалари ўрганилди. Асосий гуруҳдаги 570 (61,9%) оғир ва ўта оғир куйиш жароҳати олган беморларда куйиш анемиясининг этиопатогенези асосида индивидуал инфузион – трансфузион терапия, жароҳатдан қон кетишини минималлаштириш, клиник ва лаборатор натижаларга асосланган ҳолда плазматрансфузия, гемотрансфузия, альбуминнинг 5% ли, 10% ли, 20% ли эритмалари трансфузияси қўлланилди. Назорат гуруҳидаги 350 (38,01%) оғир ва ўта оғир куйган беморларнинг куйиш анемиясини анъанавий даволаш усули асосида инфузион-трансфузионтерапия ўтказилган. Беморлар ёши 6 ойликдан 76 ёшгача бўлган контенгентни ташкил этди.Натижалар. Куйиш касаллигининг оғир асорати бўлган куйиш анемиясини ўз вақтида даволаш учун қон ва унинг компонентларидан фойдаланиш учун касалликнинг клиник кечиши ва қоннинг лаборатор таҳлиллари асосида, эрта плазматрансфузия, гемотрансфузия ёки альбуминтрансфузияни ўтказишда индивидуал ёндашув, куйган жароҳатга ишлов беришда қон тўхтатувчи (губка) шимгичларни қўллаш, хирургик амалиётда қон кетишини минималлаштириш, ўз вақтида рекомбинат «эритопоэтин» темир препаратлари билан бирга комбинациялашган ҳолда бериш, эрта даврларда антигипоксандларни ва антиоксидантларни бериш орқали эритроцитлар гемолизини тўхтатиш, куйиш анемия си асоратлари миқдорининг камайишига сабаб бўлиб, асосий гуруҳдан жой олган 570 нафар беморнинг 188 (32,98%) тасида куйиш анемияси асоратлари кузатилди. Бу кўрсаткич назорат гуруҳидан жой олган 350 нафар беморнинг барчасида 100% куйиш анемиясининг эрта ва кечки асоратлари кузатилди. Гемотрансфузияни куйган беморларга ўтказишда индивидуал равишда ёндашув, куйиш анемиясининг асоратлари камайиши билан бир қаторда, ўлим кўрсаткичларининг пасайишига ҳам сезиларли даражада таъсир ўтказди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarS
JurnalShoshilinch tibbiyot axborotnomasi
Nashr sanasi2025-04-08
Jild18
Son1
Tilru
DOI10.54185/tbem/vol18_iss1/a4

Shoshilinch tibbiyot axborotnomasi jurnalidan boshqa maqolalar

Shoshilinch tibbiyot axborotnomasi — barcha maqolalar