ЗАМОНАВИЙ КАСБ: СУД-БУХГАЛТЕРИЯ ЭКСПЕРТИЗАСИНИНГ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ВА ТАШКИЛИЙ-УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТИ ХУСУСИДА

Раджапбай Дусмуратов, Сарварбек Дарвишов

Иқтисодиёт ва таълим · 2023-yil

Annotatsiya

Мақола бухгалтерия ҳисоби, аудит ва тафтишнинг ҳуқуқ тармоқлари билан бирлашмасида вужудга келаётган, замонавий, мураккаб соҳа – суд-бухгалтерия экспертизаси (кейинги ўринларда – СБЭ) мутахассислиги бўйича таълим дастурини шакллантириш, таҳсил жараёнининг илмий, ўқув-услубий, ташкилий ва кадр таъминоти муаммоларига бағишланган. Айрим ривожланган мамлакатларнинг етакчи университетларида эксперт-бухгалтерлар тайёрлашга ёндашувлар таҳлил қилиниб, ижобий ва муаммоли жиҳатлари аниқланган. Халқаро амалиёт ва мамлакатимиз тажрибасини қиёслаш натижасида таҳсил жараёнини дуал таълим шакли бўйича ташкил этиш масалалари ва муаммолари ёритилиб, «СБЭ» магистратура мутахассислиги таълим дастурининг тузилмаси таклиф қилинди. Тадқиқотда эксперт-бухгалтерга зарур бўладиган амалиётга йўналтирилган билим, кўникма ва малака тўпламини, умуман, эксперт-бухгалтерларни тайёрлаш бўйича махсус таълим моделини шакллантириш тавсия қилинди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarРаджапбай Дусмуратов, Сарварбек Дарвишов
JurnalИқтисодиёт ва таълим
Nashr sanasi2023-12-29
Jild24
Son6
Betlar51-61
Tilru
DOI10.55439/eced/vol24_iss6/a8

Иқтисодиёт ва таълим jurnalidan boshqa maqolalar

Иқтисодиёт ва таълим — barcha maqolalar