Товар белгисига нисбатан манфаатдор шахс талабларининг илмий ва амалий таҳлили

Бабакулов, Зафар, Babakulov, Zafar, Бабакулов, Зафар

Юриспруденция · 2026-yil

Annotatsiya

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1104-моддасига мувофиқ, манфаатдор шахснинг талаби билан товар белгисини фойдаланилмаганлиги сабабли муддатидан олдин бекор қилиш амалиёти миллий ва хорижий давлатлар судлари томонидан қўлланиб келинмоқда. Хорижий давлатлар қонунчилиги ва суд амалиёти тажрибаси ўрганилиши шуни кўрсатадики, товар белгисини муддатидан олдин манфаатдор шахснинг талаби билан бекор қилиш бўйича миллий қонунчилик асослари ва суд амалиёти бугунги кунда замонавий товар белгилари муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш борасидаги халқаро қонунчилик қоидалари доирасида такомиллаштириб борилмаяпти. Хусусан, Ўзбекистон товар белгилари қонунчилигида товар белгиларини муддатидан олдин бекор қилишни асослантирувчи аниқ қоидалар мавжуд эмас. Масалан, банкротлик ҳолатида товар белгисини муддатидан олдин манфаатдор шахснинг талаби билан бекор қилиш тартиб-таомиллари ва уни амалга ошириш механизми акс эттирилмаган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, мақолада товар белгисини муддатидан олдин бекор қилиш бў­йича Россия Федерацияси, Германия, АҚШ, Буюк Британия ҳамда Ўзбекистон қонунчилиги ва суд амалиёти ўзаро қиёсланган ҳолда таҳлил этилди. Товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилишини ундан фойдаланилмагани муносабати билан муддатидан олдин тугатиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш ҳамда судларда бу бўйича низоли ишларни кўришни такомиллаштириш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.   

Maqola ma’lumotlari
MualliflarБабакулов, Зафар, Babakulov, Zafar, Бабакулов, Зафар
JurnalЮриспруденция
Nashr sanasi2026-02-01
Jild1
Son2
Betlar42-55
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

trademark, interested party, bankruptcy, trademark priority, USA, Russian Federation, Germany, Great Britain, Paris Convention, “Красный октябрь», “Astera”, “Золотой петушок”, “Петушок – золотой гребешок”, “Золотой ключик”., товарный знак, заинтересованные лица, банкротство, приоритет на товарный знак, США, Российская Федерация, Германия, Великобритания, Парижская конвенция, «Красный октябрь», «Astera», «Золотой петушок», «Петушок – золотой гребешок», «Золотой ключик»., товар белгиси, манфаатдор шахс, банкротлик, товар белгиси устуворлиги, АҚШ, Россия Федерацияси, Германия, Буюк Британия, Париж конвенцияси, “Красный октябрь”, “Astera”, “Золотой петушок”, “Петушок – золотой гребешок”, “Золотой ключик”.

Ilmiy soha

Юриспруденция jurnalidan boshqa maqolalar

Юриспруденция — barcha maqolalar