Мақолада тинчлик ва уруш даврида ҳарбий қисмларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлигини таъминлашнинг ажралмас қисми сифатида ҳарбий судлар фаолиятининг тарихий ривожланиш босқичлари таҳлил қилинган. Ҳарбий судларнинг ҳарбий хизматчилар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишининг ҳуқуқий асосларини илмий жиҳатдан чуқур ўрганишга бағиш-ланган адабиётлар ниҳоятда кам эканидан келиб чиқиб, уларнинг Қуролли Кучларда ва мамлакат қонунларига мувофиқ ташкил этилган бошқа ҳарбий тузилмаларда одил судловни амалга ошириш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ўрганилган. Шунингдек, ҳарбий судлар ва умумий юрисдикция судлари ўртасидаги ташкилий-процессуал алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ва миллий қонунчиликда ҳарбий хизматчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, ҳарбий судларнинг умумий юрисдикция суд тизимининг таркибий қисми сифатидаги фаолияти ва қонунчилик амалиётини замон талаблари даражасида амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда уларнинг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш масалалари ёритилган. Бундан ташқари, ҳарбий судларнинг ташкилий-штат тузилмаси, ҳуқуқий мақоми, ҳарбий судьялар ва ҳарбий юристларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш масалалари ўрганилган.
| Mualliflar | Давлетов, Ўткирбек, Davletov, Utkirbek, Давлетов, Уткирбек |
|---|---|
| Jurnal | Юриспруденция |
| Nashr sanasi | 2026-02-01 |
| Jild | 1 |
| Son | 2 |
| Betlar | 56-65 |
| Til | O‘zbek |
Military court, military collegium, military tribunal, military discipline, military lawyer, military law and foreign experience., военный суд, военная коллегия, военный трибунал, военная дисциплина, военный юрист, военное право, зарубежный опыт., ҳарбий суд, ҳарбий ҳайъат, ҳарбий трибунал, ҳарбий интизом, ҳарбий юрист, ҳарбий ҳуқуқ ҳамда хориж тажрибаси.
Мазкур мақолада мамлакатимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили баён этилган. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва эркинларини таъминлашда прокуратура…
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1104-моддасига мувофиқ, манфаатдор шахснинг талаби билан товар белгисини фойдаланилмаганлиги сабабли муддатидан олдин бекор қилиш амалиёти миллий ва хорижий давлатлар…
Ушбу илмий мақолада дунё миқёсида жиноят объекти сифатида инсоният тинчлиги ва хавфсизлигини жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиш тенденциясини ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка эришишда халқаро ҳамжамият…
В данной статье анализируются правовой статус и преимущества коммандитного товарищества согласно законодательству Федеративной Республики Германия. Более того, в статье приведены опыт применения коммандитных товариществ…
Мазкур мақолада айрим хорижий давлатларда маҳкумларнинг моддий-маиший таъминоти билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган ҳамда уларнинг назарий ва амалий ечимини ҳал этиш мақсадида хулосалар келтирилган. Жумладан…
В данной статье рассматриваются общая характеристика плагиата как вида правонарушения и вопросы недопущения плагиата учащимися во время выполнения научных работ, подчеркиваются различные виды плагиата, их…
В статье обосновывается актуальность рассмотрения и применения института соглашения о признании вины, который является новым для отечественной системы уголовного судопроизводства. Обосновывается положение, что…
Мазкур мақолада фуқароларнинг энг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири бўлмиш сайлов ҳуқуқини амалга оширишнинг айрим жиҳатлари таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг…
В статье рассмотрены вопросы современного понятия, сущности и особенностей института следственных действий. Также рассмотрена методологическая основа исследования сущности института следственных действий в уголовном…
Ушбу мақолада парламент тадқиқот хизматларининг фаолияти хорижий давлатлар тажрибаси мисолида таҳлил қилинган. Бунда қонун чиқарувчи органлар учун холис ва ишончли ахборотнинг зарурати ва манбалари кўрсатилган. АҚШ…