ЖИГАРНИНГ СУРУНКАЛИ ДИФФУЗ КАСАЛЛИКЛАРИ ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ, ЭТИОПАТОГЕНЕЗИ ВА КЛИНИК-МОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ КОМПЛЕКС ТАҲЛИЛИ

Казакова Н.Н., Курамбаева Н.Я.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Тадқиқот ЖСДКнинг глобал долзарблигини тасдиқлайди, бунда метаболик дисфункция билан боғлиқ ёғли жигар касаллиги (МДЁЖК), сурункали вирусли гепатитлар (HBV, HCV) ва алкоголли жигар касалликлари асосий этиологик омиллар сифатида ажратиб кўрсатилган. МДЁЖКнинг глобал тарқалиши (30.05%) ва ўсиш динамикаси (2010–2021 йилларда 11.2%) унинг пандемия даражасига етганини кўрсатади. Сурункали HBV ва HCV инфекцияларининг юқори сурункалилашиш эҳтимоли (айниқса, перинатал юқишда HBV учун 90% гача) ва уларнинг цирроз ҳамда гепатоцеллюляр карцинома (ГЦК) га олиб келиши хавфи таҳлил қилинган. ЖСДКнинг патогенези сурункали яллиғланиш, фиброз ва жигар паренхимасининг нодуляр ўзгаришлари билан тавсифланади. Циррознинг морфологик таснифи (микро- ва макронодуляр) ГЦК ривожланиши хавфини баҳолашда муҳимлиги таъкидланган (макронодуляр цирроз юқори хавф омили ҳисобланади). Шунингдек, дори воситаларидан келиб чиққан жигар зарарланиши ва обструктив сариқлик синдромининг хирургик асоратларига алоҳида эътибор қаратилган, бу эса ЖСДК билан оғриган беморларнинг тиббий-ижтимоий юкининг юқорилигини тасдиқлайди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarКазакова Н.Н., Курамбаева Н.Я.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2026-02-01
Son30
Betlar101-105
TilRus

Kalit so‘zlar

жигарнинг сурункали диффуз касалликлари (ЖСДК), МДЁЖК, HBV, HCV, жигар циррози, макронодуляр, гепатоцеллюляр карцинома (ГЦК), обструктив сариқлик.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar