Менопауза давридаги аёлларда учрайдиган остеопорознинг оғиз бўшлиғи аъзоларига таъсирини баҳолашга замонавий ёндашув

Ш.Б. Даминова, Н.Н. Казакова

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия · 2022-yil

Annotatsiya

Аёлларда менопауза давридаги ўзгаришлар муаммоси дунёнинг барча мамлакатларида бирдек долзарб. Менопауза даври – бу ҳар бир аёлнинг ҳаётида организмда эстрогенлар етишмовчилиги фонида юзага келадиган умумий инволюция жараёнлари билан намоён бўлувчи физиологик жараён. Бутун дунёда менопауза вужудга келадиган ўртача ёш 49 ёшдан 51 ёшгача ўзгаради, бугунги кунда физиологик даврнинг ёш чегараларини кенгайиш тенденцияси кузатилмоқда. Жаҳон миқёсида менопаузал даврда остеопорознинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, унинг кечиши ва уни даволаш тактикаси натижалари бўйича юқори самарадорликка эришиш мақсадида қатор илмийтадқиқотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, менопауза остеопорозига эрта ташхис қўйишда аёлларда қон зардобининг оптик зичлиги ўрнини ўрганиш ва баҳолаш, аёллар орасида остеопороз ривожланишининг хавф омилларини аниқлаш, менопауза давриасоратларини эрта ва аниқ ташхислаш усулларини ишлаб чиқиш, ушбу даврдаги аёлларда остеопороз ривожланишини эрта босқичларда аниқлашда биокимёвий маркерларнинг ўрни ва уларнинг стероид гормонлар билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаш, менопаузал остеопороз билан касалланган аёллар орасида ногиронлик ҳамда ўлим ҳолатларини камайтириш учун замонавий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш илмий тадқиқотларнинг устувор йўналиши бўлиб қолмоқда.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarШ.Б. Даминова, Н.Н. Казакова
JurnalИнтегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия
Nashr sanasi2022-11-15
Jild1
Son2
Betlar125-128
Tilru
DOI10.57231/j.idmfs.2022.1.2.019

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия jurnalidan boshqa maqolalar

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия — barcha maqolalar