АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯСИ БОР БЕМОРЛАРДА СУРУНКАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИНИ ЭРТА АНИҚЛАШДА НАТРИЙУРЕТИК ПЕПТИДНИНГ АҲАМИЯТИ

Бекмурадова М.С., Эркинова З.У.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Тадқиқот 80 нафар артериал гипертония фонида сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) ривожланган беморларни қамраб олди. Таҳлилий қисмнинг асосий мақсади — В турдаги натрийуретик пептид (BNP) миқдори юрак дисфункциясининг эрта маркери бўлиши мумкинлигини аниқлашдан иборат бўлди. 32 та ҳолатда (40 %) СЮЕнинг яққол белгилари мавжуд беморларда плазмадаги BNP кўрсаткичи меъёрий қийматлардан анча юқори бўлди. Қолган 48 нафар бемордан 37 нафарида (77,1 %) клиник ва инструментал белгилар бўлмасада, BNP даражаси меъёрда (200 пг/мл дан паст) бўлган, 11 нафарда (22,9 %) эса юқори (220 ± 10,1 пг/мл) қайд этилди. Бу ҳолат ҳатто симптомларсиз кечган ҳолатда ҳам яширин юрак етишмовчилиги мавжудлигидан далолат беради, ҳамда BNP кўрсаткичини яширин юрак етишмовчилиги босқичдаги ташхис воситаси сифатида қўллаш имконини кўрсатади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarБекмурадова М.С., Эркинова З.У.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-12-10
Son28
Betlar14-18
TilRus

Kalit so‘zlar

сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, натрийуретик пептид, эхокардиография.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar