СТРЕСС БРОНХИАЛ АСТМА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ОМИЛИ СИФАТИДА

Бурхонова Ж.Р., Аслонова З.А.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

XXI асрнинг етакчи соғлиқни сақлаш муаммоларидан бири бу турли мамлакатлар аҳолисида аллергик касалликлар (АК), жумладан, бронхиал астма (БА) тарқалишининг босқичма-босқич ортиб боришидир. Ҳозирда бутун дунё бўйлаб тахминан 300 миллион киши БА билан оғрийди ва бу кўрсаткич келажакда яна ортиши кутилмоқда [8-11]. БА билан боғлиқ тўғридан-тўғри ва билвосита молиявий ҳаражатлар АҚШда йилига 18 миллиард долларни, Европада эса 17,7 миллиард еврони ташкил қилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бронхиал астмани жамоат саломатлиги учун энг муҳим муаммолардан бири, деб ҳисоблайди. Кўпгина таҳлилчилар БА билан касалланишнинг бутун дунё бўйлаб барқарор ошиб бориш тенденциясини қайд этмоқда. БА тарқалиши ўтган асрнинг 60-йилларида Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада кескин ошган, 20 йил ўтиб эса Шарқий Европа мамлакатларида ҳам кўпайган [8-11]. 2011-йилда бутун дунёда 235 миллион киши БА билан касалланган бўлса, 2015-йилга келиб бу кўрсаткич 358 миллионга етган [8-11], айрим экспертлар фикрига кўра эса, 2025-йилга келиб бу сон 400–450 миллион кишига етиши мумкин [8-11]. Бугунги кунда эса БА тарқалишининг ортиши тенденцияси ривожланаётган мамлакатларда янада яққолроқ кўзга ташланмоқда. Аҳолиси кам даромадга эга давлатларда эса БА билан боғлиқ ўлим ҳолатлари юқорилиги кузатилмоқда [8-11].

Maqola ma’lumotlari
MualliflarБурхонова Ж.Р., Аслонова З.А.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-06-10
Son22
Betlar204-208
TilRus

Kalit so‘zlar

астма, даволаш, асоратлар, болалар, тарқалиши.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar