АҲОЛИ ЯШАШ МИНТАҚАСИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ ГИГИЕНИК ТАҲЛИЛИ

Соатов М.М.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Тадқиқотнинг мақсади. Юртимизда савияли, юқори малакали кадрларни етиштириш ҳамда уларни келажакка етук инсон даражасида тарбиялаш масаласи мактабгача таълим ташкилотларидан бошлаб амалга оширилади. Шунинг учун мактабгача таълим ташкилотларини қайта қуриш ва таъмирлаш моддий техника базасини яратиш бугунга кунга келиб долзарб муаммоларидан биридир. Ушбу йўсинда юртимизда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақолада аҳоли яшаш минтақаларида болалар боғчаларини жойлаштирилишига қўйиладиган гигиеник талаблар ҳақида сўз боради. Материаллари ва усуллари: Кузатиш объектлари бўлиб, таълим-тарбиянинг биринчи босқичи амалга ошириладиган мактабгача таълим муассасалари жойлашган ҳудудлар кўздан кечирилди. Хулоса: Хулоса қилиб айтиш мумкин, мактабгача таълим муассасаларини аҳоли зич жойлашган ҳудудларда имкон қадар сонини кўпайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Узоқ масофада жойлашган мактабгача таълим муассасаларига болаларни олиб боришдаги қийинчиликлар бартараф этилган бўлар эди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarСоатов М.М.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-04-15
Son20
Betlar141-143
TilRus

Kalit so‘zlar

мактабгача таълим муассасаси, санитария қоида ва меъёрлар, қурилиш меъёр қоидалари, шаҳарсозлик, лойиҳа, санитария, болалар боғчаси.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar