ЧАРЛЗ СТРИКЛЕНД ВА РЎЗИ ЧОРИЕВ ОБРАЗЛАРИДА ИЖОДКОР ШАХС ДРАМАСИ

Cамадов, Mухиддин Aхадович

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада У.Сомерсет Моэмнинг “Ой ва чақа” романидаги Чарлз Стрикленд ҳамда Нодир Норматовнинг “Рўзи Чориевнинг сўнгги васияти” романидаги Рўзи Чориев образлари қиёсий-типологик, психологик ва герменевтик ёндашувлар асосида тадқиқ этилди. Тадқиқотнинг асосий мақсади турли миллий-адабий муҳитда яратилган мазкур икки образ мисолида ижодкор шахс драмасининг бадиий моделини, унинг ички зиддиятлари, жамият билан муносабати, ахлоқий баҳоланиши, санъат ва ҳаёт ўртасидаги қарама-қаршилиги ҳамда ижоднинг инсон тақдирига таъсирини очиб беришдан иборат. Мақолада Стрикленд образи орқали мутлақ санъатга берилиш, ижод йўлида оила, жамият ва ахлоқий мажбуриятларни инкор этиш драмаси намоён бўлиши, Рўзи Чориев образида эса миллий тафаккур, шахсий изтироб, тарихий хотира ва ижодий масъулият ўзаро уйғунлашган ҳолда ифодаланиши илмий асосланди. Шунингдек, икки асарда ижодкорнинг жамиятга сиг‘майдиган табиати, унинг ички эркинликка интилиши ва бадиий ҳақиқат йўлида кечирган қурбонликлари турлича эстетик моделларда акс этгани кўрсатилди. Тадқиқот натижасида Чарлз Стрикленд образи индивидуалистик, кескин ва шафқатсиз ижодкор типини, Рўзи Чориев образи эса миллий-маънавий юкни зиммасига олган, ички изтироб ва маънавий садоқат билан яшаган ижодкор типини ифодалаши ҳақида хулосага келинди. Мақоланинг амалий аҳамияти шундаки, у қиёсий адабиётшунослик, образшунослик, санъаткор психологияси ва замонавий адабий тафаккур муаммоларини ўрганишда манба сифатида хизмат қилиши мумкин.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarCамадов, Mухиддин Aхадович
JurnalҚўқон ДПИ. Илмий хабарлар
Nashr sanasi2026-06-15
Jild8
Son4
Betlar2166-2176
TilIngliz
DOI10.70728/c.series.san.v08.i04.001

Kalit so‘zlar

ижодкор шахс, драма, Чарлз Стрикленд, Рўзи Чориев, қиёсий таҳлил, бадиий образ, психологизм, ички зиддият, санъат ва ҳаёт, эстетик идеал, миллий адабиёт, жаҳон адабиёти.

Ilmiy soha

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар jurnalidan boshqa maqolalar

Қўқон ДПИ. Илмий хабарлар — barcha maqolalar