СУРУНКАЛИ ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ С ХАСТАЛИГИ КЛИНИК-ЛАБОРАТОР МАРКЕРЛАРИ

Хайруллаева , Дилнора Хислатовна, Юлдошева , Дилнавоз Хасановна

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Сурункали вирусли гепатит билан хасталанган беморларда клиник - лаборатор маркерлар биохимик кўрсаткичларни аниқлаш орқали жигар фаолиятини баҳолаш Текшириш материаллари ва усуллари. Тадқиқотга сурункали вирусли гепатит билан ташхисланган 105 нафар беморни клиник, лаборатор текшириш натижалари маълумотлари олинди. Беморларнинг 67 (63,8%) нафар аёл, 38 (36,1%) эркак жинсига мансуб бўлиб, ёшлари 20 – 75 (ўртача 44,2±3,2) йилни ташкил этди. Текшириш давомида амалий 60 нафар соғлом шахслар (ёши 20-65) билан қиёсий баҳоланди. Натижалар ва таҳлиллар. Тадқиқот натижасида сурункали вирусли гепатит билан хасталанган беморларда клиник манзарасида субъектив ёки объектив белгиларнинг алоҳида учраши юқорилиги ва лаборатор таҳлиллардан жигар цитолиз кўрсаткичлари ошганлиги аниқланди. Хулоса. Сурункали гепатитнинг клиник манзарадан субъектив ёки обектив белгиларнинг алохида учраши, лаборатор таҳлиллардан жигар цитолиз кўрсаткичлари АЛТ, пигмент кўрстакичларидан умумий билирубиннинг ошганлиги аниқланди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarХайруллаева , Дилнора Хислатовна, Юлдошева , Дилнавоз Хасановна
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-07-11
Son11
Betlar156-159
TilRus

Kalit so‘zlar

сурункали вирусли гепатит, жигар, вирус, субъектив белги, объектив белги, цитолиз.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar